LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

10 Aug 2023

       "Ассалому алайкум яхшимисиз? 11-6-чи уйни орқасида масжидга кетиш йулида колодец қопқоғи мошиналарни ғилдирагидан таққиллаб бутун уйда яшовчиларни ухлатмайди. Неча марта маҳалла раисасига мурожаат қилдик, у киши ДУК деган маъсулиятсиз ташкилотга бир неча бор мурожаат қилди. ЙПХ ходимларига мурожаат қилинди. Ижобий ҳал бўлмади. Амалий ёрдам сураймиз!"

         Ана шундай мурожаат туман ҳокими томонидан беэътибор қолдирилмади. "Менга айтмадинг, мен эшитмадим" деган масъуллар колодес қопқоғи мустаҳкамланди. Жамоатчилик фикри ана шундай. Бирлашайлик! Муаммоларни ҳал қиламиз!

photo 2023 08 10 08 44 00

09 Aug 2023

“Umra” tadbirlarini tashkil etish va o‘tkazishda ziyoratchilarning manfaatlarini samarali himoya qilish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Hukumat qarori qabul qilindi. 

Qarorga ko‘ra, “Umra” tadbirlarini tashkil etish va o‘tkazishga oid xizmatlarni ko‘rsatish bilan bog‘liq turistik faoliyatni amalga oshirish lisenziyasi chiqish turizmi kichik turining alohida faoliyat yo‘nalishi hisoblanib, mazkur faoliyat faqat mahalliy turoperator tomonidan amalga oshirilishi belgilandi.

 Turistik faoliyatni amalga oshirish lisenziyasi chiqish turizmi kichik turining “Umra” xizmatlarini ko‘rsatish faoliyati bo‘yicha quyidagi qo‘shimcha lisenziya talablari va shartlari joriy etiladi:

➖ 100 ming AQSH dollaridan kam bo‘lmagan mablag‘larni Turizm qo‘mitasining Xavfsiz turizm jamg‘armasiga zaxira qilib qo‘yish;

➖ “Umra” xizmatlari davomida ziyoratchilarning guruh rahbari etib O‘zbekiston musulmonlari idorasi bilan tuziladigan shartnoma asosida uning diniy bilim va ko‘nikmalarga ega bo‘lgan mutaxassislarini tayinlash;

➖ “Umra” xizmatlarini ko‘rsatuvchi turoperator shtatida diniy (islomiy) ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha respublika ta’lim muassasasi yoki O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining tegishli bakalavriat ta’lim yo‘nalishi yoxud magistratura mutaxassisligi bitiruvchisi bo‘lgan kamida bir nafar mutaxassisning bo‘lishi;

➖“Umra” xizmatlarini voyaga yetmagan fuqarolarga ko‘rsatmaslik;

➖ “Umra” xizmatlarini Saudiya Arabistoni Podshohligidagi hamkor tashkilot o‘rtasida imzolanadigan shartnomaga muvofiq amalga oshirish.

“Umra” xizmatlarini ko‘rsatuvchi turoperator murojaati asosida O‘zbekiston musulmonlari idorasi mutaxassisini ziyoratchilarga guruh rahbari (ellikboshi) sifatida jalb etish bo‘yicha quyidagi tartib joriy etiladi:

➖mutaxassisning ziyoratchilar guruhlariga rahbarlik qilishi bilan bog‘liq xizmati beg‘araz amalga oshiriladi, uning safar xarajatlari (transport, mehmonxona, oziq-ovqat, sug‘urta, viza to‘lovlari va boshqalar) “Umra” xizmatlarini ko‘rsatuvchi turoperator tomonidan qoplanadi;

➖ mutaxassis turoperatorning so‘roviga ko‘ra O‘zbekiston musulmonlari idorasi tomonidan 3 ish kunida ajratiladi;

➖1 nafar guruh rahbariga 50 nafardan oshmagan ziyoratchilar guruhi biriktiriladi.

➖2023-yil 1-oktyabrdan “Umra” xizmatlarini ko‘rsatuvchi turoperatorlar faoliyatini reyting asosida baholash tizimi joriy etiladi.

Qarorda belgilangan qo‘shimcha lisenziya talab va shartlari 2023-yil 1-noyabrdan qo‘llaniladi hamda ulardan lisenziyani qayta rasmiylashtirishda arizani ko‘rib chiqish uchun to‘lanadigan yig‘im va lisenziya uchun davlat boji undirilmaydi.

09 Aug 2023

 

   “Давлат пенсияларини тўлаш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича: 

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб акциядорлик тижорат “Халқ банки” сайёр кассалари томонидан махсус планшетларда фуқароларнинг бармоқ изи маълумотларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига электрон сўров юбориш орқали ўзаро мос келгани тасдиқланганидан сўнг нақд пул шаклида пенсия ва нафақа тўлаш тизими жорий этилади;

республиканинг тоғли ва олис ҳудудларида интернет тезлиги ёки бошқа муаммолар сабабли пенсия олувчининг бармоқ изларини электрон шаклда солиштириш имконияти бўлмаганда ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали бошқа шахсга тўланаётганда нақд пул шаклда пенсия ва нафақалар тўлов қайдномаларини имзолаш орқали амалга оширилади.

Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси Марказий банк билан ҳамкорликда:

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилади;

акциядорлик тижорат “Халқ банки” томонидан пенсия ва нафақа олувчиларнинг бармоқ изи электрон маълумотларини солиштириш имконияти мавжуд махсус планшетларни харид қилишга амалий ёрдам кўрсатади.

09 Aug 2023

    Катталари келиб кўрсин... Масъулларни иши... Энди бошимга шуни ташвишини олиш қолувди... Ўзлари билади...
   Аслида кўпчилигимиз бирор камчиликни кўрсак худди ана шундай фикр юритамиз. У бизнинг ишимиз эмаску аралашиб нима қиламиз деймиз. Лекин жамоатчилик фикри кўп нарсани ўзгартиришга қодирлигини билмаймиз...
    Бир-икки кун олдин бир ҳамшаҳримиз Чўл гули кўчасида калодис қопқоқсиз очиқ турганини , бу ерда ёш болалар гавжумни танқид қилиб каналимизга мурожаат қилган эди. Мурожаат масъулларга етказилди. Ва бугун шу ҳудудда яшовчи аҳоли хавфсизлиги таъминланди.
photo 2023 08 09 08 16 14

07 Aug 2023

   Маълумки, Давлат мулкини ҳуқуқий мустаҳкамлаш жамият ривожланишининг асосий омили ҳисобланади. Давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган асосларга кўра юзага келади. Давлат фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларда уларнинг бошқа иштирокчилари билан баравар асосларда иштирок этади.

    Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонунинг қабул қилиниши мамлакатимизда давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши билан бир қаторда Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари давлат мулкининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш, давлат мулки ушбу Қонунда кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлганда унга эгалик қилиш, рақобат ривожланган соҳаларда давлат мулкини хусусийлаштириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш орқали давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига замонавий корпоратив бошқарув принципларини жорий этиш, очиқ ва шаффоф ҳисобот тизимини яратиш, вазифалари белгилаб берилган.

   Хусусан, Қонун билан Давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи қуйидаги асосларга кўра ҳам юзага келиши мумкин: шартномалар ва бошқа битимлар тузилганда, шу жумладан гарчи қонунда назарда тутилмаган бўлса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ҳамда бошқа битимлар тузилганда, мол-мулкни ва (ёки) мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни, шунингдек давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендларни хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритиш йўли билан улушни олишда, суд қарорлари асосида.

   Эндиликда, қонунга кўра, қуйидаги давлат мулки хусусийлаштирилмайди: Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасидаги ер, ер ости бойликлари, сув омборлари, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари.

   Шунингдек, Давлат мулкига эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Давлат мулки ижарага, ишончли бошқарувга, текин фойдаланишга, сақлашга ва гаровга, шунингдек давлат-хусусий шериклик шартлари асосида берилиши мумкин.

   Давлат мулки ўзига бириктирилган шахслар давлат мулкидан оқилона ва самарали эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланилишини таъминлайди ҳамда ўзига ишониб топширилган мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, унинг яхлитлигини ва бут сақланишини таъминлаш учун масъулдир.

   Давлат мулки нафақат ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш ва аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун, балки давлат ва унинг органларининг мавжуд бўлиши ҳамда уларнинг ўз вазифаларини амалга оширишлари учун зарурдир.

  Зеро, мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат мулкини бошқариш соҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

07 Aug 2023

    Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод этилади:

1) шахслар — давлат пенсиялари ва нафақаларини олиш учун зарур бўлган, шунингдек васийлик қилиш ва фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар юзасидан ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари тўғрилигини уларга тасдиқлаб берганлик учун;

2) шахслар — мол-мулкини давлат фойдасига, шунингдек юридик шахслар фойдасига ҳадя қилиш тўғрисидаги васиятномалари ва шартномаларини тасдиқлаганлик учун;

3) давлат солиқ хизмати органлари ва молия органлари — уларга давлатнинг меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни (гувоҳномаларнинг дубликатини) берганлик, шунингдек ушбу гувоҳномаларни (гувоҳномаларнинг дубликатини) олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар учун;

4) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча нотариал ҳаракатлар бўйича;

5) шахслар — уларга қуйидагилар учун меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун:

Ватанни ҳимоя қилиш чоғида, бошқа давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганлиги муносабати билан ёхуд инсон ҳаётини қутқариш, давлат мулкини ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик бурчини адо этиш муносабати билан ҳалок бўлган шахсларнинг мол-мулки учун;

уй-жой (квартира) учун ёки уй-жой-қурилиш кооперативидаги пай учун, агар улар мерос қолдирувчининг вафот этиш кунигача бирга яшаган, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган бўлса ва мерос қолдирувчининг вафотидан кейин ҳам шу уй-жойда (квартирада) яшаётган бўлса;

банклардаги омонатлар, шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммалари, давлат заём облигациялари, иш ҳақи суммалари, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари учун;

илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиро, селекция ютуғи, фойдали модель, саноат намунаси, интеграл микросхемалар топологияси муаллифининг мулкий ҳуқуқлари, шунингдек ижрочининг ижрога доир мулкий ҳуқуқлари учун;

илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиро, селекция ютуғи, фойдали модель, саноат намунаси, интеграл микросхемалар топологиясини яратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ижроларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳақи суммалари учун;

6) шахслар — пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномани тасдиқлатганлик учун;

7) оналар — кўп болалик учун уларга орденлар ва медаллар берилганлиги ҳақидаги ишлар бўйича ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлаб берганлик учун;

8) мактаб-интернатлар — фарзандларининг мактаб-интернатдаги таъминоти учун ота-оналардан қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун;

9) молия органлари — фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ихтисослаштирилган мактабларидаги таъминоти учун ота-оналардан қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун;

10) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этиш ва ҳалок бўлиш ҳодисасига корхоналар ва ташкилотлар ҳисобидан суғурта қилинган жисмоний шахсларнинг меросхўрлари — суғурта пулига ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берганлик учун;

11) сурункали руҳий касалликка чалинган, қонунчиликда белгиланган тартибда васийлик белгиланган шахслар — мол-мулкка ворислик қилишлари тўғрисида гувоҳнома олганликлари учун;

12) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари — ходимларни ташкилий йўсинда ишга қабул қилиш тартибида тузиладиган меҳнат шартномаларини тасдиқлаганлик учун;

13) 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш фронтларида яраланган шахслар ва 1941 — 1945 йиллардаги уруш фронтларида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган шахсларнинг оила аъзолари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ҳамда Ватанни ҳимоя қилишда ва Совет Армиясида ўз хизмат бурчини ўтаётганда яраланган шахслар, Афғонистон Республикасида байналмилал бурчини ўтаган шахслар, шунингдек 1986 — 1987 йилларда Чернобиль АЭСининг заҳарланган минтақаси доирасида авария оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар, 1986 йилда Чернобиль АЭСидаги авария муносабати билан заҳарланган минтақадан кўчирилган (шу жумладан, ўз ихтиёри билан чиқиб кетган) шахслар, агар улар вафот этган бўлса, уларнинг оила аъзолари — имтиёзлар берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлатганлиги учун;

14) шахслар — уларга йўловчиларнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта суммаларига ҳамда фуқароларга қарашли мол-мулкнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта товони суммалари бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун;

15) фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар — уларга фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун;

16) юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар — уларга деҳқон хўжалиги мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун;

17) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун;

18) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга ҳужжатларнинг дубликатлари, кўчирма нусхалари, нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестридан кўчирмалар берилганлиги учун(https://lex.uz/docs/4680944)

Учқудуқ тумани адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсульти Ф.Умурова

07 Aug 2023

 

    Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Соғлом овқатланиш инсон ҳаётидаги муҳим мезон, у инсоннинг узоқ умр кечиришини таъминлайди. Жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

   Сўнги йилларда озиқ-овқат савдо объектларидан сифатсиз, хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотилиши натижасида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

    Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги__инсон организмидаги физиологик бузилишларни олдини олиш ҳамда соғлом балансни тиклаш мақсадида рационини мақбул даражага етказиш ёки организмни зарур бўлган фойдали моддалари билан тўлдириш учун мўлжалланган, таркибида келиб чиқиши табиий ёки табиийга ўхшаш сунъий биологик фаол моддалар ёки пребиотик компонентлар ва пробиотик микроорганизмлар мавжуд озиқ-овқат маҳсулотларидир.

    Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1997 йилдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги 483-1-сонли Қонуннинг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш” борасидаги 5-моддасига асосан “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурий” эканлиги белгилаб қўйилган.

   Маҳсулот сифати белгиланган нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ бўлмаса, мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар учун эса мослик сертификати бўлмаса, сақлаш ва реализация қилиш учун тегишли шароит бўлмаса, яроқлилик муддати тугаган бўлса, маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса ва маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса, маҳсулотни реализация қилишга йўл қўйилмайди.

   Озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилиши лозим бўлган бир қанча мажбурий талаблар мавжуд бўлиб, яъни савдо дўконларига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи хужжатларига эга бўлиши шарт. Маҳсулотларни сақлаш шароитларига, истеъмол муддатларига қатъий эътибор бериш лозим. Истеъмол муддатлари ўтган, сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган  маҳсулотларини сотиш қатьиян таъқиқланади. Дўконда сақлаш жараёнида истеъмол қилиш муддатлари тугаган маҳсулотлар савдодан олиниши ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши шарт ва савдо расталарида озиқ-овқат ва парфюмерия, кимёвий ювиш воситаларини бирга сақлашга йўл қўйилмайди.

   Озиқ-овқат маҳсулотларини ерда бетартиб сақланиши ва сотилиши, озиқ-овқат маҳсулотларини қўл билан ушлаш ва уларни усти очиқ ҳолатда сақлашга йўл қўйилмайди. Савдо пештахталари ва совутгичларда маҳсулотларни сақлашда қўшничилик қоидаларига қатъий риоя қилиниши шарт. Пишган ва хом маҳсулотларни бир жойда сақлаш ва маҳсулотларни савдо залидан ташқарида сақлаш ва сотиш таъқиқланади.

Надя Канатбаева

Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ ходими

04 Aug 2023

     Yurtimizda aholi turmush darajasini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlar izchilligini ta’minlash, fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish va moddiy qo‘llab-quvvatlash hamda pensiya va nafaqalar miqdorlari rasman belgilangan eng kam iste’mol xarajatlaridan oz bo‘lmasligini ta’minlash maqsadida 28.07.2023-yil O’zbekiston Respublikasi Prezidentning “Ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamlarini moddiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-120-son Farmoni qabul qilindi.

    Farmonga asosan 2023-yil 1 avgustdan boshlab

    Zarur ish stajiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi fuqarolarga beriladigan nafaqa;

    Ish staji toʻliq boʻlmagan chogʻdagi yoshga doir pensiyaning eng kam miqdori qoʻshimcha toʻlovni hisobga olgan holda;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarning parvarishi bilan band boʻlgan bolaning qonuniy vakiliga beriladigan nafaqa miqdori,

– oyiga 568 ming soʻmni tashkil etadi.

    Boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi oluvchilarning bir nafar mehnatga qobiliyatsiz oila a’zosi uchun pensiyaning eng kam miqdori – oyiga 568 ming soʻm etib belgilanib, keyingi har bir mehnatga qobiliyatsiz oila a’zosi uchun amaldagi tartibga muvofiq pensiya toʻlanadi.

    Boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi oluvchilarning bir nafar mehnatga qobiliyatsiz oila a’zosi uchun nafaqa miqdori – oyiga 568 ming soʻm va keyingi har bir mehnatga qobiliyatsiz oila a’zosi uchun – 198 ming soʻm etib belgilanadi.

   Uchquduq tuman Adliya bo’limi
Yuridik xizmat ko’rsatish markazi bosh yuriskonsulti
 Shodiyeva Nafisa Minboy qizi
.

04 Aug 2023

Ўзбекистонда январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этган. Энг кўп ойлик олувчилар — банк, молия ва суғурта соҳаси ходимлари. Уларнинг ўртача маоши 12,4 млн сўмни ташкил қилган. Тиббиёт ходимлари ҳамда таълим соҳаси вакилларининг маоши эса бошқа соҳаларга нисбатан энг пастлигича қолмоқда.

 

2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига кўра, Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи  4 млн 332 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 22 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилмоқда.

 

Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (7 млн 16 минг), Навоий (5 млн 687 минг) ва Тошкент вилоятида (4 млн 368 минг), энг кам миқдори эса Қашқадарё (3 млн 197 минг), Самарқанд (3 млн 227 минг) ва Сурхондарё (3 млн 254 минг) вилоятларида қайд этилган. 

Ҳисобот даврида фақатгина учта маъмурий ҳудудда (Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятлари) номинал иш ҳақининг даражаси республикадаги ўртача даражадан юқори бўлиб, қолган барча ҳудудларда бу кўрсаткич республика даражасидан турли миқдорда паст шаклланган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда 3 млн 90 минг ходимнинг маълумотларидан фойдаланилган. Шундан 37,9 фоизи таълим, 18,5 фоизи саноат, 17,1 фоизи соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ҳиссасига тўғри келган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида соҳалар кесимида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:

●     банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида – 12,4 миллион сўм;

●     ахборот ва алоқа соҳасида –9,5 млн сўм;

●     ташиш ва сақлаш соҳасида – 6,4 млн сўм;

●     саноат соҳасида – 5,4 млн сўм;

●     қурилиш соҳасида – 5,3 млн сўм;

●     савдо соҳасида – 4,8 млн сўм;

●     яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 3,9 млн сўм;

●     санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 3,6 млн сўм;

●     таълим соҳасида – 3 млн сўм;

●     соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 2,9 млн сўм.

 
03 Aug 2023

    2023 йил 1 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари эълон қилинди.

1 август куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:

my.uzbmb.uz сайтининг «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини киритган ҳолда;

Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot;
@e_dtm_mandat1bot;
@e_dtm_mandat2bot;
@e_dtm_mandat3bot;
@e_dtm_mandat4bot.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: