LOTIN-КИРИЛЛ

Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш – давр талаби

 

    Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Соғлом овқатланиш инсон ҳаётидаги муҳим мезон, у инсоннинг узоқ умр кечиришини таъминлайди. Жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

   Сўнги йилларда озиқ-овқат савдо объектларидан сифатсиз, хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотилиши натижасида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

    Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги__инсон организмидаги физиологик бузилишларни олдини олиш ҳамда соғлом балансни тиклаш мақсадида рационини мақбул даражага етказиш ёки организмни зарур бўлган фойдали моддалари билан тўлдириш учун мўлжалланган, таркибида келиб чиқиши табиий ёки табиийга ўхшаш сунъий биологик фаол моддалар ёки пребиотик компонентлар ва пробиотик микроорганизмлар мавжуд озиқ-овқат маҳсулотларидир.

    Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1997 йилдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги 483-1-сонли Қонуннинг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш” борасидаги 5-моддасига асосан “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурий” эканлиги белгилаб қўйилган.

   Маҳсулот сифати белгиланган нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ бўлмаса, мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар учун эса мослик сертификати бўлмаса, сақлаш ва реализация қилиш учун тегишли шароит бўлмаса, яроқлилик муддати тугаган бўлса, маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса ва маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса, маҳсулотни реализация қилишга йўл қўйилмайди.

   Озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилиши лозим бўлган бир қанча мажбурий талаблар мавжуд бўлиб, яъни савдо дўконларига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи хужжатларига эга бўлиши шарт. Маҳсулотларни сақлаш шароитларига, истеъмол муддатларига қатъий эътибор бериш лозим. Истеъмол муддатлари ўтган, сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган  маҳсулотларини сотиш қатьиян таъқиқланади. Дўконда сақлаш жараёнида истеъмол қилиш муддатлари тугаган маҳсулотлар савдодан олиниши ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши шарт ва савдо расталарида озиқ-овқат ва парфюмерия, кимёвий ювиш воситаларини бирга сақлашга йўл қўйилмайди.

   Озиқ-овқат маҳсулотларини ерда бетартиб сақланиши ва сотилиши, озиқ-овқат маҳсулотларини қўл билан ушлаш ва уларни усти очиқ ҳолатда сақлашга йўл қўйилмайди. Савдо пештахталари ва совутгичларда маҳсулотларни сақлашда қўшничилик қоидаларига қатъий риоя қилиниши шарт. Пишган ва хом маҳсулотларни бир жойда сақлаш ва маҳсулотларни савдо залидан ташқарида сақлаш ва сотиш таъқиқланади.

Надя Канатбаева

Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ ходими

O'qilgan: 744 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: