LOTIN-КИРИЛЛ

КОНЛАР КЕНГАЙИБ ҚУДРАТЛИ ТЕХНИКАЛАР ИШИ ОШМОҚДА

    Шимолий кон бошқармасининг "Шарқий" очиқ усулда қазиб олиш кони мустақил Ўзбекистон тарихидаги дастлабки конлардан бири ҳисобланади. 1991-2008 йиллар оралиғида “Кокпатас” конларидаги мавжуд 67 та карьерда асосан оксидланган олтин маъдани қазиб олинган.
Учқудуқ кон заҳираларининг 15-20 фоизи оксидли, 80-85 фоизи эса сульфидли маъданлардан ташкил топганлиги сабаб, 2008 йилдан 3-ГМЗда оксидлаш технологияси жорий этилди. Заводнинг сульфидли маъданни қайта ишлашга ўтиши муносабати билан корхона конларида сульфидли маъдан қазиб олиш ишлари бошланди.
Ҳозирги кунда "Шарқий" конида тоғ-кон ишлари ““Кокпатас” ва “Даугизтау” конларидан олтинли сульфидли маъдан қазиб олиш каръерларининг 3-босқичи” ишчи лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Босқичма-босқич 27 та сульфидли карьерларда тоғ-кон ишлари олиб борилади.
     Ана шундай ишларни амалга ошириш учун эса кон техникаларига бўлган талаб ошади. “НКМК” АЖда эса бу борада тизимли ва режали ишлар амалга оширилмоқда. Дунё саноатида кон техникалари ишлаб чиқарувчилар билан йўлга қўйилган алоқалар энг замонавий кон техникаларини сотиб олиш имконини бермоқда.
2025 йилнинг биринчи чорагида 2 дона гидравлик PowerROCD60 бурғилаш ускунаси, 1 дона гидравлик Liebherr R9100 B экскаватор, 1 дона WK 10C электр энергиясида ишлайдиган экскаватор олиб келинди. 10 га яқин юк кўтариш қобилияти 91 тн. бўлган KomatsuHD785 автоағдаргичлари ишга туширилди.
    Эътиборлиси, бу йил кон масофалари кенгайди. ШКБ раҳбарияти буйруғи билан 2025 йил 1 февралдан бошлаб, “Торбай” оксидли маъдан кони “Шарқий” кони таркибига киритилди. Натижада техникалар сони 50 фоиздан ошиб, экскаваторлар сони 34 донага, бурғилаш ускуналари сони 36 донага етказилди.
Ана шундай қудратли техникалар билан “Шарқий” кони жамоаси бу йилги маррани улкан олмоқда. Яъни, 3-ГМЗ га сульфидли маъданларни юклаш режаси 5,3 млн. тоннага 5-ГМЗ га оксидли маъданларни юклаш вазифаси эса 4,0 млн. тоннага ошириш мақсад қилинган.
   Рақамлардан кўриниб турибди-ки, НКМК сингари гигант корхона тасарруфидаги заводлар кечаю кундуз ишлайди ва мамлакат иқтисодиётининг юксалишига улкан улуш қўшади, албатта!.

Лайло КАРИМОВА

O'qilgan: 111 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: