Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган “маҳаллабай” иш тизими ва ҳоким ёрдамчиси лавозими маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини кўпайтириш, тадбиркорликка кенг йўл бериш, шу орқали камбағалликни қисқартириш йўлида катта қадам бўлди.
Шу ўринда 2024 йилда маҳаллада тадбиркорликни ошириш камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёни билан тўхталиб ўтмоқчиман.
Жумладан, томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:
- парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
- узум кўчати ва ток сўриси;
- асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
- қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
- балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилиши белгиланди.(ПҚ-366)
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизлар учун АТ «Халқ банки» томонидан ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредитлар ажратилиши белгиланди.(ПҚ-5020)
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди. Унга кўра, 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида, ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун, ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз, 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз берилиши белгиланди.
Ўзини ўзи банд қилган аҳолига бизнес ташаббусларини молиялаштириш учун кредитлар берилиши белгиланди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган, бироқ асосий иш жойига эга бўлмаган шахсларга қуйидагича ажратилиши белгиланган, 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида берилиши назарда тутилди. Ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун,ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз,10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз берилади. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этилди (ПҚ-149).
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди. Бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилиши белгиланди. Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар ➖ камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилиши белгиланди.
Ўз тажрибамдан келиб чиқиб битта нарсани ишонч билан айтишим мумкин. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ҳаракат қилган, ишлаган одам даромад топиши учун барча шароитлар мавжуд. Ҳаракат қилган одам кам бўлмайди
Албатта, халқнинг турмуш даражаси, маҳалла ободонлиги, халқ фаровонлиги ошгани сайин фуқароларнинг давлатга, ундаги ислоҳотларга бўлган ишончи ҳам оша боради. Маҳалламиз фуқаролари шу ернинг ўзида иш билан таъминланган, деярли бошқа жойларга бориб ишламайди.
Ҳоким ёрдамчиси лавозимининг ташкил этилганлиги маҳаллаларни ҳар тарафлама ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, даромадини ошириш ишига салмоқли ҳисса қўша бошлади, деб ишонч билан айтиш мумкин. Бироқ ҳали қиладиган ишларимиз бисёр. Асосий мақсад – одамларни рози қилиш, халқнинг дуосини олиш. Токи биздан яхши ном қолсин.
И.Бахтиёров
“Йўлчилар” МФЙда ҳоким ёрдамчиси