LOTIN-КИРИЛЛ

“ЙИЛ ФИРИБГАРИ” 6 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

     Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан бу гал энг шов-шувли иш кўрилди. Бу иш устаси фаранг анча - мунча ўғриларни ҳам ҳайратга қолдириши турган гап.
Судланувчи Ф. 34 ёшда. Кўпчилик орзу қиладиган корхонада ишлайди, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган.
Фахриддин (исми ўзгартирилган) укасининг йўл транспорт ҳодисасига учраб, 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолгани боз устига отасининг дардманлиги сабаб моддий тарафдан анча қийналиб қолади. Ойлик маошини оила харажатларига етказолмаганлиги учун ҳам қўшимча даромад топиш мақсадида “Binanсe” биржа криптоволютадан рўйхатдан ўтади.
Аслида ушбу фаолият тури билан шуғулланиши учун ҳам пул керак бўлади. Бунинг ечимини узоқ ўйлаб ўтирмай ўзи билан бирга ишловчи ойлиги тайин ҳамкасблари номига онлайн микроқарзлар расмийлаштириб, ушбу пуллардан фойдаланиш режасини тузади.
     Бу “тузоқ” таваккалчиликдан бошланиб охири “вой” билан тугашини билсада: “Тўрваси сувга тўлгунча, қирғоққа етгунча”, дея хаёлда 2023-2024 йиллар давомида телефон орқали ҳамкасблари номига онлайн микроқарзлар расмийлаштириш билан “шуғулланади”.
     Фахриддиннинг биринчи “қурбон”и ўзи билан ишловчи Нурбек ака бўлади. Телефон орқали ўзининг номига 10-15 млн. сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирмоқчи эканлигини, Нурбек ака эса унга кафил бўлиб иштирок этишини сўрайди. Бунда банк кафиллик шартномасини тузишини, кредитни ўзининг номига расмийлаштиришини вақтида ўзи сўндириб боришини айтади. Аслида эса онлайн кредит учун кафил сўралмайди.
Нурбек аканинг “ишонувчанлиги”дан фойдаланиб, ҳамкасбининг юзини расмга тушириб олган. Қолаверса, кафиллик шартномаси учун фуқаролик паспорти керак бўлишини рўкач қилиб, шахсига оид маълумотларни ушбу иловага юклаган. Ҳамкасбининг хабарисиз ва рухсатисиз TBS Bank дан 21 млн. сўм микроқарз олади. ANORBANK дан эса 23 млн. 800 минг сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзининг телефонига расмийлаштирилган “Binanсe” биржа криптовалютасидаги аккаунтига кўчириб олган.
Кўзлаган режасининг силлиққина бўлиб амалга ошаётганидан “ҳаволаниб”, яна қурбонларни ҳамкасблари орасидан излайди. Бу гал унинг тузоғига яна бир ҳамкасби Шербек илинади. Уни бошқача баҳона билан “аврайди” гўёки, опаси чет элда экани ва унга пул жўнатаётганлиги сабабли ANORBANK дан пластик карта очиш керак бўлаётганлигин айтади. Ўзининг картаси эса блокланганлиги сабабли ундан номига пластик карта очиб беришини сўрайди. Аввалига Шербек унамайди, лекин Фахриддин илтимос қилавергани учун ҳам рози бўлишдан бошқа иложи қолмай ўзига тегишли бўлган телефонига расмга олдириб, паспорт нусхаларини ҳам беради.
     Соддадил Шербекнинг қилган яхшилигига Фахриддин турли тижорат банклари иловаларидан рўйхатдан ўтиб, унинг номига ҳам 50 млн. сўм кредит олиш билан жавоб беради. Англаганингиздек, бу пулларни ҳам ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
     Учинчи қурбон эса Ғайрат эди. Унга бетоб укасини чет элда даволатишга олиб кетиш учун унинг номига виза карта очишни илтимос қилиб сўрайди. Бемор укаси борлигидан хабари бўлгани учун ҳам бу таклифга рози бўлган Ғайрат фирибгарнинг Хiaomi12” русумли телефонига тушган суратию ҳужжатлари яна бир тижорат банки Asaka bank иловасидан рўйхатдан ўтказилганлигини билмай қолади. Банк билан тузилган шартномага асосан 50 млн. сўм миқдоридаги онлайн микроқарз унинг ҳисобига ёзилади.
     Шу тариқа 8 нафар ишонган ҳамкасбларию дўстларини фириб тўрига илинтирган Фахриддин Жўраев жами ярим миллиард сўм маблағни товламачилик йўли билан қўлга киритган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Судда унинг барча кирдикорлари инкор этиб бўлмас далиллар билан ўз исботини топди.
     Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми тегишли бандлари билан айбдор, деб топилган Фахриддин Жўраевга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Фирибгар-ку жазосини олди, аммо унинг ноғорасига ўйнаганлар-чи? Улар ҳам бу воқеадан керакли хулоса чиқариб, хушёрликни оширсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

O'qilgan: 175 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: