LOTIN-КИРИЛЛ

Pаҳбарлар ва ёшлар очиқ мулоқот майдонида

    Ҳурматли Юртбошимиз раҳнамолигида сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб тарбиялаш йўлида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
     Бу эътибор ва рағбатга жавобан бугун ёшларнинг етакчи куч бўлиб ҳаётга кириб келаётгани, ўз билим ва салоҳиятини юртимиз тараққиётини мустаҳкамлашда таянч ва суянч бўлаётганлиги ҳамиша бизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда. Хусусан, ёшлар масалаларига оид 40 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Ўсиб келаётган келажагимиз эгаларининг интилишларини муносиб рағбатлантириш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти, “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи» мукофоти, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони таъсис этилгани уларга янгидан-янги қирраларни очмоқда.
     Шунингдек, эртамиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар дастурлари” ҳаётга кенг тадбиқ этилмоқда. Айниқса, ҳаётда эндигина ўз йўлини излаётган, ҳар имкониятга умид билан қараётган ёшлар учун муваффақиятга эришган инсонлар билан учрашиш, мулоқот қилиш уларга жуда катта мотивация беради, албатта.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун Учқудуқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Учқун Елмуратов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мақсуд Ортиқов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Анвар Раджапов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Анвар Усманов ва қўшилма командири подполковник Аъзамжон Мирахмедов иштирокида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида бўлиб ўтди.
     Оталиққа олинган ёшлар ҳамда умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ўтказилган "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви самимий ўзаро очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда маънан етук, жисмонан соғлом, Ватанга содиқ фарзандларни тарбиялаб, камолга етказиш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.
    Шундан сўнг, ёш авлодни ҳарбий қисмлар ва замонавий техника, қурол-аслаҳалар билан болаликдан таништиришнинг мазмун-моҳияти, Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбни танлаётган ёшлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Кўпчилик ёшларни қизиқтирган олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиб-таомиллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Раҳбарлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар беришди.
      Тадбир давомида ўқувчилар учун Қуролли Кучларимизда мавжуд қурол-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда малакали мутахассислар томонидан барчага ушбу қуроллар тўғрисида маълумотлар берилди ва ёшлар ҳарбий қисм бўйлаб сайр қилишди. Ёшлар кутубхона, ошхона, спорт зали, Амир Темур синфи, спорт тренажёр залларидаги шароитлар билан танишди. Жараёнларда "Учқудуқ" ва "Қизилқум" маданият уйи ходимлари ўзларининг мусиқий чиқишлари билан иштирок этдилар. 
-Ҳарбий қисмда ўтказилган очиқ мулоқот тадбирида иштирок этаётганимдан мамнунман. Кўргазмадан ўрин олган қҚурол-аслаҳалар тасаввуримни янада бойитди, - деди туманимиздаги 3-мактаб ўқувчиси Муслима Вохидова.
    Раҳбарлар билан ўтказлиган очиқ мулоқотда фаол қатнашган ёшларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.


УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ 

O'qilgan: 93 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 29 Nov 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: