LOTIN-КИРИЛЛ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚУДУҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

    Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини туман ҳокими, халқ депутатлари туман кенгаши раиси У.Елмуратов бошқариб борди.
     Депутатлар мажлис кун тартибида халқ депутатлари Учқудуқ тумани кенгашида иш юритиш бўйича йўриқномани, доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини, котибият Низомини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.
    Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли қонуни ижроси, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2024 йил 31-майдаги “Темир дафтар” орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 313-сонли қарори асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳақида масалалар ҳам муҳокамалар майдонида бўлди.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджетнинг учинчи чорак даромадлари режасидан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағлар ажратиш ва туман маҳаллий бюджетига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган тушумлар ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўрилди.
     Халқ депутатлари туман кенгашининг 2024 йил 5 августдаги ВИ-89-85-5-76-К/24-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман молия бўлими мудири Ж.Бобомуродов, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман раҳбари У.Худойқулов ва бошқалар сўзга чиқдилар.
      Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 67 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: