LOTIN-КИРИЛЛ

ТЕМИР ЎТДА, ОДАМ МЕҲНАТДА ТОБЛАНАДИ

    Қишнинг қаҳратонию, ёзнинг саратонида ҳам тиним билмас улкан техникаларни бўйсундириб, тупроғи зар бўлган Қизилқумнинг бағридан бойлик қазиб олаётган “Навоийуран” ДК “Учқудуқ” ИЧМ геотехнологик конининг юзлаб ишчи-ходимлари бор. Улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига улкан улуш қўшмоқдалар. Ана шундай машаққатли касб эгаларини таништиришда давом этамиз, улардан бири Алишер Исломов.
    У ўрта мактабни аъло баҳоларга тугаллаб, ўзи орзулаган Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетига ўқишга кирди. Олийгоҳда ҳам энг олди талабалардан бири бўлди, фанларни яхши ўзлаштирди.
    2012 йилда ноёб - радиактив метал қазиб олиш ва қайта ишлаш техникаси ва технологияси йўналишида ўқишни тугатиб, йўлланма билан Геотехнологик конига юборилган. Аввалига оддий ишчи – аппаратчик вазифасида ишлаб, олийгоҳда олган билимларини амалиётда қўллади, тажриба орттирди.
      Дарҳақиқат, инсон тақдири аслида бир тилсим. Унинг ортидан эргашасан, холос фақатгина ҳалол меҳнат билан унга безак берасан, киши. Алишер ҳам ёш бўлишига қарамай жамоадошлари билан тезда тил топишди, устозлари ишончини оқлади. Ўз ишини пухта ўзлаштирди, ўзи ҳам эндигина иш бошлаган ёшларга устозлик қилди.
      Шу тариқа хизмат пиллапояларида кўтарила бошлаган Алишер Исломов 2015 йилда смена бошлиғи, орадан икки йил ўтиб, 2017 йилдан эса инженер – диспетчер лавозимида ишлаб келмоқда.
-Геотехнологик кон ҳудудида ҳаракатланаётган ҳар бир техникани махсус дастур ёрдамида кўриб-кузатиб ўтираман. Улар қаерда ва қандай ҳаракатланаётганлигини назоратга олиш ҳамда буюртма асосида участкаларга чиқариб юбориш асосий вазифамизга киради. Ўз ишимни яхши кўраман, - дейди Алишер Исломов
Ҳам меҳнат жамоасида ҳам оилада камтарин бўлган бу инсон турмуш ўртоғи Маҳлиёхон билан икки нафар қизларни тарбияламоқда. Чаросхон 20-мактабнинг 3-синф ўқувчиси, Гавҳарой эса 12-МТТ тарбияланувчиси.
    Нуронийларимиз дуо қилаётганларида узоқ умр, барокатли ризқ тилаш билан бирга “Илоҳим касбу корингдан барака топгин”, дея алқайдилар. Ҳаётда яшанинг сари топаётган неъматларнинг барчаси касбу корингдан барака топиш билан боғлиқлигини кўриб доимо кексаларимиз дуою тилагида ҳикматлар қатланиб ётганига гувоҳ бўламиз. Шу боис, Алишер Исломов сингари барча соҳа ходимларини ва ҳайдовчиларни касб байрами билан самимий табриклаб: “Касбу-корингиздан барака топинг, борар манзилингиз яқин, юрар йўлингиз оқ бўлсин!”, деймиз.

Саҳифадаги материалларни Райҳон ҚОДИРОВА тайёрлади.

O'qilgan: 111 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: