LOTIN-КИРИЛЛ

МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС- КОРХОНА КЕЛАЖАГИ

       Ҳар бир корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг сифати замонавий талабларга жавоб бериши ва умуман иқтисодий самарадорликнинг ортиб бориши - шу корхонада фаолият юритаётган маълум турдаги маҳсулот чиқараётган ёки хизмат кўрсатаётган мутахассиснинг билими ва малакасига ўз соҳасини қай даражада яхши билишига тўғридан-тўғри боғлиқ.
НКМК АЖ Шимолий кон бошқармасида кадрлар тайёрлаш бўлими ва ўқув-курс комбинатида мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Корхонада 250 хил турдаги касблар ва 90 га яқин мақсадли йўналтирилган курслар фаолияти йўлга қўйилган. Йил бошидан 1993 нафар ходим мақсадли йўналтирилган курсларда қайта тайёрлашдан ўтган ва малака оширган. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган мутахассисларга эса тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган.
       Штат бирлигидаги ва штатдан ташқари 220 дан ортиқ ходим назарий таълим ўқитувчиси сифатида аттестациядан ўтган бўлиб, бўлинмалар ишлаб чиқариш эҳтиёжига кўра, билим ва кўникмаларини ёшларга ўргатиб келмоқда. Аслида кадрлар тайёрлаш бўлимининг асосий мақсад ва вазифалари ходимларга янги касбий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга кўмаклашиш шунингдек, илғор техника ва технологияга оид янгиликларни ўргатиш орқали уларнинг техник-иқтисодий билимларини такомиллаштиришдан иборат.
Жорий йил режасига кўра, касблар бўйича 2400 нафар ишчи-мутахассис ўқитилиши керак бўлса бугунги кунда 1626 нафар ходим қайта тайёрлаш, малака ошириш ва мақсадли йўналтирилган курсларда таълим олган. Имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, зарурий малакага эга бўлган.

Нозик жуссадаги улкан қатъият 

     Шулардан бири Автомобил транспорт бошқармаси бош механик хизмати кран машинисти Маҳлиё Атаниязова. 2020 йилда Учқудуқ кончилик касб-хунар коллежини битириб, Шимолий кон бошқармасида иш бошлаган Маҳлиё ўзи меҳнат қилаётган корхонада юзлаб аёллар мураккаб ишларни эркаклар билан тенгма-тенг бажараётгани унинг орзуларига қанот берди. Эълонлар тахтасида касблар ҳақидаги маълумотлар билан танишиб, бир қарорга келди: “Кран машинистлиги касбига ўқийман!”. Ёшлигиданоқ, қишлоқ техникалари ичидаги энг ҳайбатлиси бобосининг комбайн машинасини ҳайдашга бир неча бор урингани лекин ҳар сафар онасининг қаршилигига учраганини яхши эслайди.
         Келинлик уйида эса унинг бу танловига қаршилик бўлмади. Автомобил транспорт бошқармасида меҳнат қиладиган турмуш ўртоғи Оғабек аёлини қўлласа қўлладики, бирор норозилик билдирмади. Ўзи бош бўлиб моҳир кран машинистлари билан учраштирди. Ана шундай ишонч Маҳлиёдаги қарорни мустаҳкамлади, ҳужжатларини қайта тайёрлаш курсига топширди.
Назарий ва амалий билимлар 25 метр баландликда туриб 50 тоннагача юк кўтарадиган кран машинасини ҳеч бир қийинчиликсиз завқ билан бошқариш кўникмасини ўргатди.
Маҳлиё бошқараётган чорпояли кран эни 32 метр бўлиб, иккита томондан бир рельсли темир йўл изларида 100 метр масофага ҳаракатланади. У кўтараётган юклар ҳам анча-мунча юк эмас вазни 6 тоннадан 32 тоннагача. Эр йигитлар билак кучи етмаган тоғ техникалари қисмларини у нозик бармоқларининг буйруғи билан “занжирбанд”лаб, айтилган жойга “кўтариб” келади.
Ҳа, Маҳлиё Атаниёзова Автомобил транспорт бошқармаси бош механик хизмати бўлимида муҳим ишчи ҳисобланади. Ҳар куни ишга келибоқ, 45 та зина оралаб ҳаммадан юқорига кўтарилади. Ва ишининг муҳим жиҳати: хотиржамлик билан эҳтиёткорликни йўқотмасдан постида ҳушёр туриб рациясига келаётган буйруқларни бажаради.
      Ахир ундан 25 метр пастликда одамлар меҳнат қилаётганлиги боис яна ҳам эътиборли. У аёл у она бўлгани учун ҳам ҳамкасблари ҳаёти учун жавобгарлик ҳисси кучли, уларнинг хавфсизлиги барчасидан муҳим!

Лайло КАРИМОВА,
ШКБ ахборот хизмати раҳбари.

O'qilgan: 108 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: