LOTIN-КИРИЛЛ

БИЛИМЛАРИМ ЮРАКЛАРДА ИЗ БЎЛИБ ҚОЛСА...

 

Инсон дунё юзини кўрар экан илк ҳаётий кўникмаларни онасидан ўрганишни бошлайди. Йиллар ўтгани сари улғаядиган мурғак гўдакдан етук инсон даражасига етгунча қанча дарслар ва қанча устозларга дуч келади. 

Мактаб таълими эса ҳар кимнинг ёдида қоладиган энг ширин ва унутилмас давр. Бу даврнинг хотираларда мухрланиб қолишида бошланғич таълим фани ўқитувчиларининг ҳиссаси беқиёс. Дилфуза Фармонова мактабга илк қадам қўйган кичкинтойларни қувонч билан меҳр билан кутиб оладиган ана шундай устозлардан!. У 32 йилдан бери “Билимлар куни”ни чексиз шодлик билан қаршилайди.

Дилфуза Фармонова Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 7 нафар фарзанд улғайган катта оилада камолга етди. Ўйинқароқ ёшлигини эслаганида қўшни қизлар билан “мактаб-мактаб” ўйнаб вояга етганини ҳар сафар “устоз” мақомида, дугоналарига укаларига ўқитувчилик қилганлигини ва буни жуда яхши уддалаганини айтиб, кулиб ҳам қўяди. 

Оддий, ака-укалар бир-бирига меҳр-муҳаббатли бу оилада ота механик она уй бекаси бўлиб, фарзандларнинг ўқимишли элга хизмат қиладиган етук ва баркамол инсонлар бўлиб улғайишига эътибор қаратилган. Шундан-ми, уларнинг бири шифокор, бири ўқитувчи, бири инженер хуллас етук мутахассислар бўлиб, бугун барчаси халқ хизматида.

Ҳа, Дилфуза бугун ўқувчилари ардоқлаган устоз, лекин ўзи ҳам қачонлардир шогирд бўлиб, устозларига ҳавас қилган улар изидан бориб, ўқитувчиликни танлаган. Бошланғич синф ўқитувчиси Пўлат Тешаев, юқори синфларда таълим-тарбия берган Ойгул Шомуродованинг дарсларини ўзгача ҳаяжон билан орзиқиб кутганлари бор.

Аввалига Самарқанд педагогика техникумида кейинчалик олийгоҳда бошланғич таълим йўналишида ўқиди. Илк ўқитувчилик фаолиятини Ғиждувон туманидаги 34-мактабда бошлаган қаҳрамонимиз ҳозирда 18-мактабнинг бошланғич таълим фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Биринчи тоифали устоз, 7 та бошланғич синф ўқувчиларини учирма қилди.

-Уларнинг ҳар бирини яхши эслайман. Ўқувчиларимнинг ҳар бир ютуғидан қувонаман!. Фахрланаман!. - деди Дилфуза Фармонова.

Ҳа, митти қўлчалари билан ручкани эплаб ушлай олмайдиган болаларга дунёни танитиш йўлидаги илк билимни ўқитувчи беради. Унинг беғубор қалбидан чиқаётган ҳар бир саволига жавоб бериш улғайиш палласида унга ҳамроҳлик қилиш устозлик мақомини юксалтирган бўлса, ажаб эмас.

O'qilgan: 76 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: