Бугун Учқудуқ туманида ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар тўғрисида маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди.
Туман ҳокими У.Ф.Елмуратов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ёшлар ишлари агентлиги, масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этди.
Таъкидландики, ёшлар сиёсати соҳасида туманда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди, ёшлар билан учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этиб уларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари ҳал этиб борилмоқда.
Айниқса, ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш билан бир қаторда уларни биринчи навбатда ватанпарварлик, ватанга садоқат, муҳаббат руҳида тарбиялашга асосий эътибор қаратилмоқда.
Тўғрисини айтишимиз керак, туманда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, айрим хато ва камчиликлар ҳам йўқ эмас.
“Оталиққа олинган” ёшлар билан ишлаш, “оғир” тоифага киритилган, уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, “Уйчи тумани” тажрибасини жорий этиш масалалари ҳамда ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар давомида бириктирилган масъуллар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқланди.
Тумандаги 14 та маҳаллада 8 минг 831 нафар ёшларнинг баланси шалклантирилди ва уларнинг 85 нафари “қизил” тоифада, 1267 нафари “сариқ” тоифа ҳамда 7 479 нафари “яшил” тоифага киритилган.
Топшириққа мувофиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 9 нафар ходимларига 3 223 нафар ёшлар оталиққа берилиб, масъуллар томонидан ёшларнинг 3 153 нафари билан бевосита шахсан ҳамда 70 нафари билан онлайн суҳбатлар ўтказган ҳолда ёшларнинг 327 та муаммолари аниқланган ва бугунги кунга қадар 306 та ёки 93,5 % ижтимоий ва маиший муаммолари ҳал этилган.
Шунингдек, Учқудуқ туман мудофаа ишлари масъул бўлган “Дўстлик” МФЙ даги оғир тоифадаги ёшлардан 1 нафарини, уюшмаган ёшларнинг 2 нафари бандлигини таъминлаш масаласи муаммолигича қолмоқда.
Учқудуқ туман прокуратураси масъул бўлган “Кокпатас” МФЙдаги 4 нафар ишсиз ёшнинг бандлигини таъминлаш, “Навоий” МФЙ дан 1 нафар уюшмаган ёшнинг муаммолари ҳал этилмаган.
Учқудуқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими мутасадди бўлган Абай МФЙда истиқомат қиладиган 4 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш масаласи ечимини топмаган.
Учқудуқ туман ички ишлар бўлими масъул ҳисобланган “Ифтихор” маҳалласидаги 1 нафар ёш иш билан таъминланмаган. Туман адлия бўлими мутасаддилари эса “Айтим” маҳалласи ёшларига масъул бўлиб, 1 нафарининг бандлигини таъминланмаган.
Миллий гвардия қўриқлаш бўлими масъуллари “Шалхар” ОФЙ даги ишсиз ёшлар бандлик дастурига киритилган ёшларнинг 1 нафарини бандлигини таъминлаш муаммолари ҳал этилмасдан қолмоқда.
Туманда “Ёшлар баланси” асосида 593 нафар ёшлар
(61 нафар ишсиз, 297 нафар мактаб битирувчилари, 122 нафар профессионал таълим битирувчилари ҳамда 113 нафар ОТМ битирувчилари) бўйича маҳаллалар кесимида “фуқаробай” “Ёшлар бандлиги дастурлари” ишлаб чиқилиб, 567 нафар (96 %) ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Бандлик дастурига асосан, ёшларни доимий ишга жойлаштириш кўрсаткичи 303 та, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш кўрсаткичи 6 та, Ўзини ўзи банд қилиш йўналишида 94 та, ёшларга субсидия асосида асбоб ускуна олиб бериш кўрсаткичи 3 та, тадбиркорлик учун 7 нафар ёшларга имтиёзли кредитлпр ажратилган, 22 нафар ёшлар бошқа туман ёки вилоятларга кўчиб кетган ҳамда 132 нафар ёшлар таълимнинг кейинги босқичларига ўтган.
Ушбу кўрсаткичларни секторлар кесимида оладиган бўлсак, ҳокимлар 1-сектор 93 нафар ёшлар (97 фоиз), прокурорлар 2-сектор 198 нафар ёшлар (94 фоиз), ички ишлар бўлими бошлиқлари 3-сектор 177 нафар ёшлар (96 фоиз) ҳамда солиқ инспекцияси бошлиқлари 4-сектор 99 нафар ёшлар (96 фоиз)га бажарилган.
Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклиф-истакларини рўъёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларида етакчилар томонидан амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ