LOTIN-КИРИЛЛ

НАФС ГИРДОБИ


Cуд залидан


     Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг очиқ суд мажлисида нафсига қул бўлган, олий маълумотли боз устига ички ишлар бўлими ходими бўлган Зоҳиджон Шамсиев (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) нинг жиноят иши кўриб чиқилди.
      Зоҳиджон Шамсиев не-не орзулар билан ўқиди, олий маълумотли бўлди. 2011 йилдан бошлаб, ички ишлар органларида фаолият юрита бошлади. 2023 йилдан эса вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларининг бирида профилактика катта инспектори лавозимида хизматни давом эттирди.
Кейинчалик Зоҳиджон Шамсиев ўзгарди. Тўғрироғи, зиммасидаги масъулиятни унутди. Йўқса у ўзининг хизмат ҳудуди ҳисобланган давлат захирасида бўлган Томди тумани ҳудудига кирувчи ер майдонларида таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган қазилма бойликлар борлигини фуқаролар Д. С. ва Ш. Ш. лар томонидан ушбу ер майдонида олтин қазиб олиш ишларини амалга оширишлари учун рухсат берармиди?!
    "Олтин топар" лар: “Қазиб олинган тиллаларни пуллаб, учга бўламиз" дейишди. Зоҳиджон Шамсиев ўйлаб туриб ҳожатбарорларга: -Мени хизмат ҳақимга битта янги қўл телфони ва 30 минг АҚШ доллари берасиз, дея талаб қўйди.
"Кўза кунда эмас, кунида синади" деганларидай талаб қилинган маблағнинг 15 минг АҚШ долларини таъмагирлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди...
Ҳа, адолат тамойилларига асосланган қонунларимиз талабига кўра З. Шамсиев Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг тегишли моддалари билан айбдор, деб топилди. Суд унга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаб, ҳукм чиқарди.

БОБУРЖОН ДАВРОНОВ,
Навоий вилояти прокуратураси 12-бўлим прокурори, 2-даражали юрист.

O'qilgan: 191 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: