Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида бугун Учқудуқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Ф.Елмуратов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Раджапов “Йўлчилар” овулидаГИ бир неча хонадонларда бўлди.
Овул фуқаролар йиғинидаги 20 нафар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га киритилган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ўрганилиб, даромади паст оилалар, эҳтиёжманд ва ночор оилаларнинг даромад манбаини оширишга доир олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига оилаларни бириктириш орқали улар муаммоларини баратараф этишнинг тизимли ишларини йўлга қўйиш яъни касбга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, оилаларга бириктирилган раҳбарларга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг камбағаллик сабабларини таҳлил қилиш, камбағалликдан чиқариш бўйича “еттилик” ва тижорат банк филиаллари билан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан амалий тавсиялар берилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ