Тамаки ва алкогол учун ойлик йиғим жорий этилади
1 сентябрдан бошлаб ушбу маҳсулотлар савдоси фаолияти махсус органларга хабардор қилиб сотиладиган фаолият турларига қўшилади.
Ушбу ҳужжат билан, 2024 йилнинг 1 сентябридан пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Ундан ташқари, тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойлик йиғим жорий этилади.
Ушбу турдаги савдони амалга оширганлик учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 10 фоизи, яъни 34 минг сўм миқдордаги тўлов ҳар ой тўлаб турилади.
2024 йил бошида Сенат Ўзбекистонда импорт қилинган пиво ва вино маҳсулотларини реклама қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйган эди. Аммо ҳозиргача фақатгина 2022 йилнинг июлида қабул қилинган қонун бўйича ушбу маҳсулотлар реклама қилиниб, бунинг учун маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлиши керак.