LOTIN-КИРИЛЛ

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ - МУҲИМ МАСАЛА

    Дунёда 21 йилдан буён Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланмоқда.  Албатта, НКМК АЖ Шимолий кон бошқармасида ҳам  Халқаро меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг касб байрами  атаб ўтилмоқда.

     Аслида дунё касблари ичида кончилик энг оғир меҳнат шароитли касб саналади. Аммо қандай шароитда бўлмасин ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш раҳбарият олдидаги  муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган масалалардандир.

      Ўзининг касб байрамини нишонлаётган корхона меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассислари  корхона касаба уюшма қўмитаси масъуллари билан  келишилган ҳолда Низом ишлаб чиқилган ва  қабул қилинган. Унга кўра, барча ишлаб чиқариш цехларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига  қатъий риоя этилиши, ишлаш шароитлари, ишчи ва ходимларни  белгиланган тартибда махсус кийим-бош, поябзал ва  бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши назоратга олинган. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида ва сифатли бартараф этиши юзасидан ҳамкорликдаги профилактика  ишлари йўлга қўйилган.

     Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чоралардан асосий мақсад, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга замин яратади.

2023 йилнинг январ ойида ташкил этилган “НКМК” АЖ меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бош бошқармаси ШКБ раҳбар ва мутахассислар ваколатларини қўллаш самарадорлиги уларнинг фаолияти касбий малака ва даражаси фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатини муҳофаза қилиш масалаларини тизимли асосда ҳал этиш имконини берди.

      Меҳнат ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб, ҳар биримиз унга нафақат муносиб ҳақ тўланишини, балки имкон қадар хавфсиз ва қулай бўлишини истаймиз. Юртимизда барча учун муносиб меҳнат муҳофазасини таъминлашга қаратилган етарлича механизмлар шакллантирилган бўлишига қарамасдан, ҳар бир иш берувчи иш жойидаги яратилган шароитлар авваламбор меҳнатни муҳофаза қилишнинг барча талабларига жавоб берган тақдирдагина самарали ва хавфсиз ишлаши мумкин.  Бу йўналишда корхонанинг ноқулай меҳнат шароитида банд бўлган барча  ишчи-ходимлари  якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги эътиборлидир. Шунингдек, ноқулай, зарарли ёки хавфли ишларда ҳамда меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва компенсация тақдим этилган. Жумладан, 7000 нафардан ортиқ ходимга қўшимча таътил, 5000 нафардан ортиқ  ходимга бепул парҳез овқатлари ёки меҳнат шароитига қараб  бепул сут ёки унга тенглаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари берилади. Оширилган тариф ставкалар бўйича тўловлар тақдим этилади.

     Афсуски, бахтсиз  ҳодисалар ва касб касалликлари кўпчилик ҳолларда ходимлар билим даражасининг етарли эмаслиги, ёнғин хавфсизлиги, меҳнатнинг   хавфсиз усул ва услубларига ўқитилмаганлиги  ёки тўлиқ ўзлаштирмаганлиги сабабли содир этилмоқда.

       Корхона ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш учун “Шарқий” кони, Автомобил транспорт бошқармаси, Темир йўл цехи маъмурий  - маиший бинолари капитал таъмирдан чиқарилди. Зарурий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Қолаверса, ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 3-сонли ГМЗ, “Шарқий” кони, Автомобил транспорт бошқармаси, 1-сонли Автокорхона ҳамда Темир йўл цехида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув хоналари ташкил қилинган. Замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланган. Натижада, янгидан иш бошлаётган ходимларга  меҳнат хавфсизлигига риоя қилишга доир йўриқнома видеоролик кўринишида ўргатилади. Машғулотлар сўнгида билимлар синовини электрон тест шаклида қабул қилиш имконияти яратилган.

      Эътиборлиси, корхонада хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, меҳнат  муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена меъёрлар талабларини тенглаштириш борасида изланишлар олиб борилаётир.

     Мухтасар айтганда, бугун меҳнат муҳофазаси инсон ҳаёти ва фаолияти билан бевосита боғлиқ  экан  ишчи-ходимлар меҳнат жараёнидаги хавфсизлигига қаратилган  бу каби тадбирлар улар соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Азим Жумаев,

“НКМК” АЖ меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бош бошқармаси шимолий бошқармаси бошлиғи.

O'qilgan: 217 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: