LOTIN-КИРИЛЛ

Фарзанд – Сизники, унинг ҳуқуқлари эса ўзиники: болани мактабга юбормасликнинг қандай ҳуқуқий оқибатлари бор?

 

   Қонунчиликда боланинг таълим олиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқни амалда рўёбга чиқариш борасида давлатнинг, шу жумладан ота-оналарнинг мажбуриятлари белгиланган. Фарзандини мактабга юбормаганларга қандай жавобгарлик бор? Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул? Қуйида таълим олиш ҳуқуқи ва унга тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.

1. Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга

Конституциянинг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

77-моддада эса ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, деб белгиланган.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди.

Демак, боланинг бепул таълим олишини давлат кафолатлаб, таъминлаб бермоқда. Ота-оналар эса боланинг ўз вақтида таълим олиши учун шароит яратиб бериши лозим.

2. Боланинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай меҳнат – мажбурий меҳнат деб баҳоланади

Конституциянинг 44-моддасига кўра, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланган.

Демак, ҳеч бир шахс боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиб, уни ишлатиши мумкин эмас. Яъни болани ўқиш вақтида турли ҳашарларга ёки бошқа ишларга жалб қилиш Конституция билан тақиқланган.

3. Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул?

Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганиш ва уни бартараф қилиш учун – мактаб, ҳокимлик, мактабгача ва мактаб таълими органлари масъул.

Юқоридаги органлар болаларни дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориши ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриши керак.

Бу қандай бўлади?

Дарсга келмаётган бола билан индивидуал иш олиб борилади, ота-онаси мактабга чақиртирилади, зарурат бўлганида боланинг уйига борилади, хуллас, боланинг дарс қанташишини таъминлаш чораси кўрилади.

Бола дарсга ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс сабабли келмаётган бўлса, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

4. Боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиш учун – ЖАВОБГАРЛИК бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра қуйидагилар жавобгарликка сабаб бўлади:

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши – БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима;

юқоридаги ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса – БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима;

болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима;

таълим олишга тўсқинлик қилиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йилда такрор содир этилса – БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

O'qilgan: 338 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 13 Feb 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: