LOTIN-КИРИЛЛ

ЙПХ ходимлари билан муносабатда ҳайдовчининг қандай ҳуқуқлари бор? 7 та муҳим маълумот

      Ҳайдовчилар ва йўл патруль хизмати ходимлари ўртасида тез-тез мулоқот ва ҳуқуқий муносабат юзага келади. “ГАИ” тўхтатганда ҳайдовчининг қандай ҳуқуқлари бор? Қандай ҳолатларда ҳайдовчи ҳужжатларини кўрсатишга мажбур эмас? ЙПХ ходими ҳайдовчини қанча вақт тўхтатиб туриши мумкин? Hudud24.uz шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб беради.

 1. “ГАИ” тўхтатганда ҳайдовчининг қандай ҳуқуқлари бор?

Ҳайдовчи, биринчи навбатда, мулойимлик билан ўзаро ҳурмат сақлаган ҳолда транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиши керак. Бундан кейин эса ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилса бўлади.

 2. Қандай ҳолатларда ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларни кўрсатишга мажбур эмас?

ЙПХ ходими хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган бўлса ҳайдовчи унга ҳужжатларни тақдим этмасликка ҳақли.

 3. Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан суҳбатни фото ёки видеотасвирга олса бўладими?

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилишга ҳақли ҳисобланади. Албатта, фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда бу ишни қилиш мумкин эмас.

 4. ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан кабинадан чиқишни талаб қилишга ҳақлими?

 Қуйидаги ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:

  • транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;
  • ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;
  • транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;
  • транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
  • ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
  • ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).

Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.

Юқорида санаб ўтилганлардан бошқа ҳолатларда ҳайдовчи транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш ҳуқуқига эга ва бу қонунбузилиш ҳисобланмайди.

  5. Ҳайдовчи қоидабузарлик қайд этилган мослама натижалари билан танишиши мумкинми?

Ҳайдовчи содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиши, ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиши ва ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш ҳуқуқларига эга. Бундай ҳолатда ЙПХ ходими унинг талабларини қаноатлантириши шарт.

  6. ЙПХ ходими ҳайдовчини қанча вақт тўхтатиб туриши мумкин?

Қонунчиликда айнан қанча вақт тўхтатиб туриши мумкинлиги ҳақида нормалар йўқ, аммо қанча вақт тўхтатиб туришидан қатъи назар тўхтатиб туриш асосли бўлиши лозим. Ҳайдовчи эса асоссиз тўхтатиб турмасликни талаб қилишга ҳақли.

Шу билан бирга, ҳайдовчи ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиши мумкин.

  7. ЙПХ ходими ҳуқуқбузарликни қайд этганда эътирозлар бўлса нима қилиш керак?

Ҳайдовчида эътирозлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг тегишли ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси)га мурожаат этиб, ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги тўғрисидаги дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиши мумкин.

    Шунингдек, ҳайдовчи ушбу вазиятда ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиши мумкин.

     Шундан сўнг, ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиши мумкин бўлади.

O'qilgan: 321 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: