Уйга чарчаб келдим. Онамни ошхонада кўрдим. Ойи, ойижоним, етар энди. Қаранг қўшнимизнинг ошхонасидан чиқаётган ширин ҳидни. Ошнинг ҳиди келаяпти. Бизни ошхонамизда нимадир пишганини ҳалигача эслолмайман.
Мен Сизни яхши кўраман. Кўзизи очинг илтимос. Қаранг. Нега сиз бошқалар ойисидекмассиз? Куни билан ичасиз ухлайсиз, кечасиям шу аҳвол. Шунақанги чарчадим машина ювишдан. Оёқларимни қаранг кўкариб кетибди. Олган пулимни токка ва ҳар куни пул сураб келадиган дўкондор Фахридинга бердим. Энди мактабниям кўп қолдиряпман. Эртага мени туғилган куним! Нима қиламиз? Қандай яшаймиз? Билмай қолдим. Бошим қотганди. Онам бир оғиз гапирмадилар.
Уйдан чиқиб кетдим. Қаерга боришимниям нима қилишимниям билмайман. Кеч тушаётганди. Ногоҳ оёғимга бир нима урилди. Қарасам телефон яп-янги. Айфон. Мана сенга туғилган кун. Мана сенга уйга кўп масаллиқлар, мана пул. Торт ҳам оламан. Хаёлларимни йиғишга улгурмасимдан телефоннинг экрани ёришди. "Ойижоним" ёзувига кўзим тушди. Кўксимда қандайдир оғриқ сездим. Оладиган ахмоқ йўқ. Бу мени режаларимни ўзгартиролмайди. Ким бўсаям олмайман телефонни. Аксига олиб телефон кодли экан ўчирай десам. Қарасам “пропущенних” кўпаймоқда..10,20,30...
Бу қанақа Она. Бу қандай одамнинг телефони. Нега бунчалик хавотир олади. Ҳасадим кела бошлади. Хаёлларим билан бўлиб телефонга қарадим 100 та “пропущенних”. Ҳаммаси ойисидан. Уни ёмон кўриб кетаётгандим фикримни одамнинг инграгани бузди. Ҳа, шу яқин атрофда. Қарадим. Деворгул орқасида ҳаммаёғи қонга беланган қиз ётарди. Инграрди. Тушундим кимдир уриб ҳушидан кетказгану: "Ўлиб қолди", деб қўрқиб қочган. Виждоним қийнала бошлади. Кейинги қўнғироққа жавоб бермасликка ўзимда куч топа олмадим.
Алло, бу ерда бир қиз оғир ҳолда ётибди. Ҳаммаёғи қон.
- Манзилни айт болажоним. Қаерда?
- Хиёбонда. Бассейнни олдида бурчакда.
- Ҳозир бораман. Болажоним , онанг ўргилсин, ўша ердан силжима. Бир умр дуоингни қилай, кетиб қолма. Ҳозир бораман. Қизимни қўлидан ушлаб тур.
Қизнинг қўлларини ушларканман: "Шивирладим, меҳрибонинг келяпти. Хозир тез ёрдам келади. Сен ҳаётда бахтли қизсан. Шунчалик жонкуяринг бор. Мен ойингга сўз бердим. Қараб тураман, деб. Ойинг бўлса мени умр бўйи дуо қилишини айтди. Қанақа она у? Нега бегонани дуо қилади? Мени ҳатто ўз онам ҳам дуо қилмаганлар. Дуо нима ўзи. Бундай оналар ҳар доим ҳам учрайвермайди инсонларга. Боласига жонкуяр Оналар”...
Қутқариб қолишди ҳартугул. Кеч бўлгани учун мени домимиз тагига ташлаб кетди. Кир юз кўзларимдан аямай ўпди.
Эртасига яна ўша очлик, кўзимни очгим келмай ётардим. Эшик қўнғироғи чалинди. Қизиқ бизни ток ва газдан бошқа одам йўқламасди. Ким келди экан? Ойим юзини буриштирганча менга қаради. Хоҳламай қизиқиб эшикни очди. Таниш овозни эшитдим. Ҳа, бу кечаги Аёлнинг овози. Аёл ичкарига таклифниям кутмасдан кирди. Оооо, пакетда ноз - неъматлар, кийимлар, торт ҳам.
- Рахмат сизга, - дея сўз бошлади аёл. Шундай виждонли ўғилни ўстирибсиз, ҳалол! Рахмат, отасига ҳам. Бошқаси бўлганда телефонни ўчириб, сотиб юборарди. Ўғлиз бўлмаганда мен ҳаётим маъносини бир умрга йўқотиб қўярдим. Сиз ҳақизда ҳозиргина қўшнилариздан эшитдим. Эрингиз бошқа аёл билан кетган бўлса аламни ичкиликдан олманг... Илтимос. Қаранг қандай ақлли, ҳалол ўғлингиз бор экан. Ҳали шу ўғлингиз сизни бахтли қилади. Ишонинг менга”.
...Ажаб!. Онам йиғлардилар. Кўзларини шоша пиша артиб мени маҳкам қучоқлаб олдилар. Мен биринчи марта она меҳрини туйдим. Умримда энг эсда қоларли туғилган кун бўлиб хотирамга муҳрланди... Кейинчалик ўша аёл билан онам опа - сингил бўлиб кетишди.
Ҳамма фарзандга ҳам она меҳридан ортиқроқ совға бўлмаса керак. Яна билмадим... Онангиз меҳрини вақтида ҳис қилинг.
Онажонингизни қадрига етинг..