Бугунги рақобат шароитида Навоий кон-металлургия комбинати АЖ Шимолий кон бошқармасида ихтирочилик ва рационализаторлик йўналишлари бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу аслида рағбатнинг, эътиборнинг натижаси десак муболаға бўлмайди. Кончилик ва металлургиядек оғир саноатда ихтирочилигу, таклиф бериб бирор бир нарсани ўзгатириш жуда мураккаб жараён. Бироқ, изланувчан, янгиликка ўч ходимлар ойлар, йиллар давомида ўз ишланмаларини гоҳ қоғоз, гоҳ темирда синовлардан ўтказиб натижага эришади.
Ихтирочи ва рационализатор ёшлар ва мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида ҳар йили Навоий кон-металлургия комбинати АЖ да “Энг яхши ихтирочи”, “Энг яхши ёш рационализатор”, “Энг яхши инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифи” кўрик-танловлари ўтказилади.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг кўникмаларини муттасил ошириб бориш мақсадида ҳар бир бўлим ва бўлинмаларда ёш рационализаторлар клублари цехларда эса тўгараклар ташкил этилган. Бунинг натижасида кончилик, олтин ажратиб олиш технологияси, механика, энергетика, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, информацион-коммуникацион технологиялар йўналишларида ўтказилаётган кўрик-танловларда иштирок этиш истагини билдираётган ёшлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Комбинатнинг 2022 йил 4 мартда тасдиқланган буйруғи ва танлов Низомига асосан муаллифларга тўланадиган қиймат ўртача тўрт маротаба оширилгани ёшларнинг ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари устида янада кўпроқ изланишлар олиб боришларига сабаб бўлаётир. Бу каби имкониялардан унумли фойдаланган мутахасисларимиз яхши натижаларга эришмоқда. Жумладан, 2011-2023 йилларда Шимолий кон бошқармаси мутахассислари 10 та ихтиро учун Ўзбекистон, Германия ва Швейцария давлатлари патентларини қўлга киритишга муваффақ бўлгани фикримиз исботидир. Бугунги кунда унинг 3 таси ишлаб чиқариш жараёнида самарали қўлланилмоқда. Биргина, 2011-2023 йилларда яратилган ихтиролардан олинган иқтисодий самарадорлик 600 миллиард сўмдан ошди.
Бундан ташқари, рационализаторлик йўналишида олиб борилиётган ишлар ҳам эътирофга арзигуликдир. Ҳамкасбларимиз томонидан 2018 йилда 9 та, 2019 йилда 11 та, 2020 йилда 41 та, 2021 йилда 37 та, 2022 йилда 38 та 2023 йилда эса 80 та рационализаторлик таклифлари ишлаб чиқилиб, улар тўлиқ ишлаб чиқаришга жорий этилди. Бу таклифлардан Шимолий кон бошқармаси 2023 йилда 12 млрд. сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилди. 2024 йилда эса 22 млрд. сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилиши кутилмоқда.
Шунингдек, кон бошқармасининг таркибий бўлинмаларида техник ва технологик қайта жиҳозлаш ишлари доимий олиб борилмоқда. Бу эса тажриба билан бирга илмни талаб қилади. Шу боис, 12 та мавзуда илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари мутахассислари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси корхонанинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Фаррух Абдимўминов,
Шимолий кон бошқармаси
ишлаб чиқариш-техника ва инновацион бўлими бошлиғи.