Ватанни ҳимоя қилиш – бу фақат қўлга қурол олиб, чегараларда ҳушёр туриш эмас балки Ватаннинг моддий ва маънавий бойликларини ҳимоя қилиш ҳам – муқаддас бурч, аслида!
Шу аснода Шимолий кон бошқармасидек, гигант корхонанинг товар моддий бойликларини талон-тарож қилинишининг олдини олишни ўз бурчи ўз хизмат вазифаси деб, билган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимларини Ватан равнақи аҳоли фаровонлиги йўлида сергак турган посбонларга менгзайман. Улар нафақат хизматда балки турли мусоқабалар ва кўрик-танловларда ҳам пешқадамлар сафида. Отряд жамосининг Бухоро шаҳридаги № 28803-сонли ҳарбий қисмда ўтказилган нуфузли мусобақада юқори натижаларни қайд этгани фикримизнинг ёрқин далилидир.
Вазирлик ва идораларнинг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларини қўриқлайдиган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ходимлари ўртасида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақанинг мамлакат босқичида жамоа таркибида ўқчилар Фаёз Исматов, Маъруф Бобомуродов, Шахзод Сапаров, Шохрух Эсанов каби ёшлар эпчиллиги ва чаққонлигини намойиш этдилар. Бобожон Эсонқулов, Отабек Темиров, Салоҳиддин Қурбонов сингари ёшлар эса волейбол ва югуриш спортидан пешқадамликни қўлдан бермай келаётир.
“Заковат” интеллектуал ўйинида фаол иштирок этаётган аҳил жамоа ишчи-ходимлари мамлакатамиз бўйлаб ташкил қилинаётган саёҳатларга оилалари билан чиқишлари иш унумдорлига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Мухтасар айтганда, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди меҳнат фаолияти ҳарбий қоидалар асосида олиб борилади. Бу эса ҳар бир ходимнинг қатъий тартиб ва интизомида ўз ифодасини топган. Ҳа, Ватанга муҳаббат унга садоқат билан хизмат қилишдан бошланади.
Толиб Суюнов,
ИҲҚ отряд бошлиғи ўринбосари.