2023-2024 йил куз-қиш мавсумида соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда, чўл ҳудудига иссиқ гармсел ва қурғоқчиликка, шўрланишга чидамлилиги юқори бўлган 681 минг дона манзарали ҳамда мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Шундан 15 минг дона қайрағоч, 500 дона акация, 500 дона тут, 200 дона узум ва 664 минг 800 дона бошқа турдаги манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш мақсад қилинган.
Қолаверса, "Йўлчилар" ОФЙ ҳудудидаги 1 гектар ер майдонида "Ҳокимлик боғи" ва Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги 3-гидрометаллургия заводи ҳудудидаги 2,5 гектар ер майдонига "Яшил белбоғ" ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган. Бунинг учун белгиланган ҳудудда туманимиз иқлимига мос бўлган 8000 дона қайрағоч ниҳоллари ўтқазилди. Кўчатларни суғориш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида томчилатиш усули билан суғориш тизими жорий этилмоқда.