LOTIN-КИРИЛЛ

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

       Аҳоли билан мулоқотлар одамларнинг муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини яқиндан ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш, зарур чора-тадбирларни белгилаб, ижтимоий адолатни таъминлаш имконияти дегани.

      Бу борада Учқудуқ туманида ҳам ҳар бир сектор ҳудудида аҳоли билан мулоқот  мунтазам йўлга қўйилган бўлиб,  уларни ўйлантираётган кўплаб масалаларга ечим топилмоқда.  Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, туманда мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси 12 фоизга ортиб, бугунги кунда 59 фоизни ташкил этаётир. Такрорий мурожаатлар улуши 7 фоиз бўлиб ўзгаришсиз қолмоқда.

      Учқудуқ туман аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар тўғрисида секторлар ва маҳаллалар кесимида таҳлилига бағишланган танқидий йиғилиш туман ҳокими С.Хамроев бошчилигида бўлиб ўтди. Унда туман прокурори Р.Рахматов, туман ДСИ бошлиғи А.Усмонов, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари,  маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари,  коммунал хизмат кўрсатиш идоралари мутасаддилари иштирок этди.

      Жорий йил  10 ой давомида туман аҳолисидан 1 700 та мурожаат шундан энг кўп мурожаатлар 354 таси бандлик, суд қарорлари ижроси, алимент ва қарз ундириш 102 та, иссиқлик таъминотидаги узилишлар бўйича 99 та, ҳуқуқбузарликлар ҳақида 97 та, меҳнатга ҳақ тўлаш 68 та, уй-жой ипотека кредити юзасидан 57 та, моддий ёрдам ва ҳомийлик 56 та, пенсия ва ижтимоий таъминот 52 та, уй-жой фондини сақлаш ва бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ҳақида 41 та ҳамда меҳнат ҳуқуқи ва муносабатлари билан боғлиқ 37 та масалаларда келиб тушган.

       Энг кўп  “Абай” маҳалласидан – 311 та, “Дўстлик” маҳалласидан – 290 та, “Мустақиллик” маҳалласидан – 253 та, “Йўлчилар” овулидан 236 та,  “Айтим” маҳалласидан – 191 та, “Навоий” маҳалласидан – 176 та, “Шалхар” овулидан – 93 та, “Ифтихор”  маҳалласидан – 83 та, “Узунқудуқ” овулидан 19 та, “Кокпатас” маҳалласидан – 11 та мурожаат қайд этилган.

-Бурақамлардаифодаланганмурожаатларнинг сони оддий статистик маълумотнингўзигинаэмас. Масалагакенгроққараладиганбўлса, ушбурақамлар маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари қошида фаолият олиб бораётган бешликнинг ёки бўлмаса тегишли давлат ташкилотлари томонидан фуқароларнинг муаммолари ҳал бўлмаётганини  англатади, - деди туман ҳокими С.Хамроев.- Шу ўринда ҳақли савол туғилади: қайд этиб ўтилган мурожаатларни ҳал этишнинг ҳуқуқий асоси бўла туриб, нима учун  маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда мутасадди идоралар раҳбарлари қолаверса, туман ҳокими ўринбосарлари  томонидан масала ўз вақтида ҳал этилмаган?.

       Таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда таъкидланганидек, ҳар бир фуқаронинг мурожаатини эътиборсиз қолдириш одамларда давлатимиз сиёсати, адолат, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончининг сусайишига олиб келади. Шунинг учун мамлакатимиз қонунчилигида мурожаатларни эътиборсиз қолдириш, кўриб чиқиш муддатларини асоссиз бузиш учун жавобгарлик белгиланган.

-Шу ўринда ўзининг функционал вазифасига бундай беписандлик билан қараётган идоралар раҳбарларига, ўзини-ўзи бошқариш органлари раисларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан, Президент қабул қилган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бажариш бутун мамлакат ҳудудида мажбурий эканлигини эслатиб қўйишга тўғри келади, - деди йиғилишда сўз олган туман прокурори Р.Рахматов. -Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси билан ҳам мустаҳкамланган.

      Шунингдек йиғилишда 115 нафар фуқаро 3 мартадан 10 мартагача, 10 нафар фуқаро 10 мартадан 25 мартагача, 2 нафар фуқаро 25 мартадан кўп мурожаат қилгани масъулларнинг кўп мурожаат қилувчи фуқаролар муаммолари билан манзилли ишлаш даражаси сустлигича қолаётганлиги танқид остига олинди. Тумандаги энг кўп мурожаат этувчилар сони “Абай” маҳалласида 168 нафар фуқародан 311 та, “Дўстлик” маҳалласидан 164 нафар фуқародан 290 та, “Навоий” маҳалласидан 132 нафар фуқародан 176 тани ташкил этгани қайд этилди.

     Мурожаатларда кўтарилган масалаларга тўхталадиган бўлсак, саноат корхонасига ишга кириш ёки ишини тиклаш, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, алимент ундириш сўрови, автотранспортда йўловчи  ва юк ташиш фаолияти,  фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, мобил алоқа хизматлари нархлари ва тарифлари, иссиқлик таъминоти, иситиш узатиш  тизимидаги носозликлар билан боғлиқ муаммолар энг кўп баён этилганлиги аниқланади.

     Муаммоли мурожаатлар масъул ижрочилар томонидан жойида борган ҳолда батафсил ўрганилмасдан, фуқарога умумий жавоб берилиши, шунингдек, аксарият ҳолларда рад этиладиган мурожаатларга асослантирилган қонун нормалари аниқ кўрсатилмагани, мурожаатчиларга юзаки жавоб хати юборилиши такрорий мурожаатларнинг кўпайишига сабаб бўлган.

       Шунингдек, 11 та мурожаатнинг муддати бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлиб, улардан 10 таси 15 кунгача, 1 таси 16-30 кунга кечиктириб кўриб чиқилган.

      Мурожаатлар ечимига жиддий эътибор қаратмагани, қатор камчиликларга йўл қўйганлиги учун “Мустақиллик”, “Навоий”, “Дўстлик” маҳалласи раисларига интизомий жазо чоралари қўллаш тавсия этилди. Мурожаатнинг муддати бузилган ҳолда кўриб чиқилган мутасаддилар аниқланиб, уларга ҳам қонунчиликда белгиланган интизомий ёки маъмурий жазо чоралари  қўлланиладиган бўлди. Энг кўп  аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган соҳалар таҳлил этилиб, ушбу соҳаларни мувофиқлаштиришга масъул бўлган ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарларига ҳам маъмурий чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

       Мурожаатлар билан ишлашда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этган ҳолда, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансоларликка йўл қўйилмасдан ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлашда раҳбарларнинг масъулияти янада оширилди.

Ҳар бир мурожаат ортида шахс ва унинг тақдири турибди. Мурожаатлар сони қанча кўп ёки кам бўлиши ўша ҳудуддаги масъул идора мутасаддиларининг бугунги  ислоҳотлар даврида қанчалик  масъулият ва жавобгарлик ҳисси билан ишлаётганидан далолат беради. Тумандаги мурожаатлар таҳлилишуни кўрсатадики, бандлик  ва коммунал соҳа мутасаддиларинингўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётганлиги, қилиниши керак бўлган ишларнинг лозим даражада бажармаётганлиги боис  энг кўп улушни ташкил этмоқда.

      Маҳалла бешлиги ҳамда тегишли масъулларнинг маҳаллабай, хонадонбай, фуқаробай ишламаслиги ёки  ишни номигагина  ташкил этиши оқибатида аҳоли  мурожаатлари камаймаяпти. Аксинча, оддий ижтимоий муаммоларни ҳам  Президент вертуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасига йўлламоқдалар. Афсуски, бу икки йўналишда мурожаатлар кўпайиб бормоқдаки, сектор раҳбарлари  ҳамда соҳа масъуллари мазкур  йўналишларда кўпроқ ишлашига тўғри келади.

        Таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

        Дарҳақиқат, ҳар бир мурожаат ортида инсон, эл-юрт ҳаётига оид муаммо мужассам. Буларнинг ҳал этилиши халқ фаровонлигини ошириб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралиги ва ишончлилигини таъминлайди.

 

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 395 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: