LOTIN-КИРИЛЛ

Шахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга 5 жавоб

    Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими? Facebook, Instagram’даги маълумотлар очиқ бўлса, улардан фойдаланса бўладими?

    1. Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими?

Ҳа, телефон рақам шахсга доир маълумот ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар – муайян шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

Шунга кўра, шахсга доир маълумотлар қаторига шахснинг исм-фамилияси, паспорти (ID) ва бошқа шахсий ҳужжатларидаги қайдлар, туғилган санаси ва жойи, e-mail манзили, телефон рақами, яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари, оилавий, ижтимоий ва мулкий ҳолати, қаерда таълим олгани, қайси касб эгаси эканлиги, даромади қанчалиги, физиологик ва биологик хусусиятлари каби маълумотлар киради.

      2. Шахсга доир маълумотлардан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?

Шахсга доир маълумотларга қуйидаги ҳолатларда ишлов бериш мумкин:

Ишлов бериш деганда маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш тушунилади

маълумот эгасининг розилиги бўлганида, масалан Bringo, Yandex ва бошқалардан фойдаланганда;

маълумот эгаси шартномага киришганда, Edu.uz портали орқали ўқишга ҳужжат топширганда;

давлат органлари ёки бошқа субъектларнинг қонунчиликда белгиланган мажбуриятларини бажариш учун, масалан, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, доимий рўйхатга олиш, паспорт ёки ID бериш;

маълумот эгасининг ёки бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун, масалан суд жараёнларида, қарзни ундириш масалалари, “Uzimei”дан рўйхатдан ўтказиш ва ҳ.з;

маълумот эгасининг ёки бошқа шахснинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун, масалан ejarima.uz порталида маълумотлардан фойдаланиш;

шахсга доир маълумотларга уларни мажбурий равишда эгасизлантириш шарти билан статистик ёки бошқа тадқиқот мақсадларида ишлов берилганда, масалан, Статистика агентлиги томонидан маълумотларга ишлов бериш;

маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан олинган бўлса, масалан ижтимоий тармоқлардаги, расмий веб-сайтлардаги маълумотлар.

    3. Шахсга доир маълумотлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас. Шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш уларни йиғаётганда айтилган мақсадларга мувофиқ бўлиши керак, масалан давлат хизмати кўрсатиш жараёнида бошқа шахс маълумотларини билиб олиб унинг номидан кредит олиш ёки бошқа бир ҳаракат қилиш мумкин эмас.

Шахсга доир маълумотлар бошқа учинчи шахсга бериш маълумот эгаси хоҳишига кўра амалга оширилади, агар маълумотлар бошқа шахсга берилганда, маълумот эгаси 3 кунда ёзма хабардор қилиниши керак.

Қуйидаги ҳолларда маълумот эгаси хабардор қилинмайди:

давлат органлари ваколатларини амалга ошираётганда;

маълумотлар тарихий, статистик, социологик ёки илмий мақсадларда берилганда;

шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан йиғилганда.

     4. Шахсга доир маълумотларни эгасининг розилигисиз тарқатиш мумкинми?

Маълумот эгасининг розилигисиз ҳамда қонуний асос бўлмаганида шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатиш мумкин эмас.

Эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ёки махфийликка риоя этишга доир талаблар татбиқ этилмайдиган маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар ҳисобланади.

Аҳолини ахборот билан таъминлаш учун шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалари (шу жумладан биографик маълумотномалар, телефон, манзил китоблари, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган электрон ахборот ресурслари) яратилиши мумкин.

Масалан, давлат ва хусусий ташкилотлар сайтларига жойлаштирилган ходимлар, раҳбарларга оид маълумотлар. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларга шахс ўзи жойлаган маълумотлар.

     5. Шахсга доир маълумотларни тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

O'qilgan: 461 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: