Бугун Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Туманда маънавий ва маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси С. Хамроев, вилоят маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А. Муқимов, туман кенгаш аъзолари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳамда ОАВ вакиллари ва журналист блогерлар иштирок этди.
Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди, соҳага алоқадор корхона, ташкилот , раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Очиқ мулоқотда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимов сўзга чиқиб, туманда маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, мулоқот давомида мавзу юзасидан жамоатчилик вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берилиб, уларнинг бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар тингланди.