Устоз ... ҳаёт тушунчаси пайдо бўлганидан буён яшаб келаётган сиймо. Шу боис, азал-азалдан устоз-мураббийларга бўлган ишонч, ҳурмат-иззат ўзгача. Фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган, ёш бўлишига қарамай салмоқли ютуқларни қўлга киритган Дилноза, ўзи ҳақида эмас устозлари ҳақида ёзишимизни сўради. Айни шу сўзлари учун ҳам унга ҳурматимиз ошиб Дилнозани ўзини эътироф этишга қарор қилдик.
Дилноза Қодирова 1990 йилда Бухоро вилояти Вобкент туманида таваллуд топган. Бухоро давлат университетининг кимё йўналишида таҳсил олган Дилноза илк педагогик фаолиятини 2022 йилдан 18-мактабда бошлаган. Фаолиятининг илк йилидаёқ, “Маҳоратли педагог” кўрик-танловида фаол иштирок этиб, туманда ва вилоятда фахрли ўринларни қўлга киритган. Танловнинг шу йилги босқичида эса, республикада ҳам муносиб иштирок этиб қайтди.
2023 йилда кимё фанидан миллий сертификатни ҳамда, вазир устамасини қўлга киритди. Ўқитувчилар ўртасида ўтказилган фан олимпиадасининг республика босқичида ўзининг билим ва салоҳиятини намойиш этган Дилнозанинг ўқувчилари ҳам вилоят ва республика миқёсида ўтказилган фан ва номдор олимпиадаларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Уларнинг бир қанчаси бугун мамлакатимиздаги нуфузли тиббиёт даргоҳлари талабаси.
Дилноза каби ёш устозлар билан суҳбатлашар эканмиз, ёш бўлсада изланишдан, билим беришдан чарчамайдиган, шижоатдан ёниб турган кўзлари доим шундай порлаб туришини тилаб қоламиз.