LOTIN-КИРИЛЛ

Ишга қабул қилишда танлов ўтказиш тартиби тасдиқланди

     Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 14 августдаги буйруғи билан ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий Низом тасдиқланди. Ҳужжат мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотларга ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тартибини белгилайди.

    Ишга қабул қилиш чоғида танловнинг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган танлов комиссияси ташкил этилади. Танлов ташкилот тизимида мавжуд бўш иш ўринларидан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.  Комиссия таркиби ташкилотнинг ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.

    Унинг  ошкора ва холис ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия танлов тадбирларини онлайн режимда овозли видеотранслация қилиши керак. Энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби ҳисобланади ва у бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда ишга қабул қилинади.

    Танлов ғолиби ўз аризасига кўра меҳнат шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда, танловни ўтказувчи  комиссия  қарорига асосан энг юқори баллдан кейинги ўринни эгаллаган номзод ғолиби деб топилади.

 

Нафиса ШОДИЕВА, 

туман адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

O'qilgan: 557 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: