LOTIN-КИРИЛЛ

ИФТИХОР МАҲАЛЛАСИДА: янги йўл фойдаланишга топширилди

   Ҳар яхшининг бир аммоси, ҳар ёмоннинг бир лекини бўлганидек, Учқудуқ тумани марказидаги ички йўлларида  ҳам муаммолар етарлича эди.  “Ифтихор” маҳалласи янгидан ташкил этилганлиги боис, бу ерда  яшовчи аҳоли туман марказига бориш учун анчайин ноқулайликларга дуч келишаётганди. Яъни марказий иссиқлик тизими трассаси маҳалла билан шаҳарни қоқ иккига бўлиб қўйганди. Бу ердан қатновчи пиёдалар ана шу марказий иссиқлик тизими трассаси  ё устидан ё остидан ўтишар, автомобиллар эса шаҳарни айланиб ўтиб уйларига етиб олишарди. Бу эса  қатор йиллар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганди. “Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ туман бўлими томонидан марказий иссиқлик тизими трассаси  ернинг тагидан ўтказилиб,  муаммога барҳам берилди.

   Туман буджетининг орттирилиб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 160 млн. сўм маблағ эвазига 71 метр автойўл, 71 метр пиёдалар йўлакчаси қурилиб, фойдаланишга берилди.  Пиёдалар учун махсус  йўлак  пандус, қуёш панелли электр ёритгичлар ўрнатилган. 

   Йўлни фойдаланишга топширишга бағишланган маросимда маҳалла аҳли, нуроний оқсоқоллар ва ёшлар  иштирок этди.   Эндиликда, туман марказига  йўл олаётган “Ифтихор” маҳалласи фуқаролари  кечаси ҳам ёруғ бўлган  равон йўлдан юриб ўтишади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

O'qilgan: 327 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: