LOTIN-КИРИЛЛ

Бола тарбиясининг хитойча саккиз усули

article 2340 1511172443973 23

Дунёдаги ақлли ва омадли болаларнинг қандай тарбияланиши кўпчиликни ҳайратга солади. Етук санъаткорларни, кашфиётчи олимларни ёки ёзувчию шоирларни вояга етказиш учун ота-оналар нималарга эътибор қилишлари кераклиги барча учун қизиқ, албатта. Мутахассислар хитойликларнинг бола тарбияси борасида қўллайдиган ноодатий усулларини аниқлашди.

Икки ойликдан боғчага қабул қилинади

Хитой мактабгача таълим муассасаларига икки ойлик гўдакларни қабул қилишади. У ерда болакайга махсус энагалар қарашади. Фақат омади бор болакайларга ўз бувижонлари қарашади. Бизда ҳатто икки, икки ярим ёшли болаларни ҳам «ҳали боғча ёшига етмади», дея давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишмайди. Аксарият бувижонларимиз гап- гаштак, тўйлардан ортишмайди, неварага қарашга вақтлари йўқ.

Уч ёшгача санаш, расм чизиш ва ёзувга ўргатилади

Хитойда мактабгача бўлган тарбияга катта эътибор қаратилади. Бир ярим ёшдан бошлаб болага санаш, расм чизиш ва ашула айтиш ўргатилади. Икки ярим ёшида кичкинтой бирнечта шеър ва қўшиқлар хиргойи қилади, уч ёшида эса турли иероглифларга тушунадиган бўлади. Хитойлик болалар уч ёшгача ўзлаштирган дастурни бизнинг болалар баъзан олти ёшгача ҳам ўргана олишмайди. Нега шундай? Аслида, бизнинг болаларимизнинг ҳам интеллектуал салоҳияти уларникидан кам эмас. Фақат новдани ҳўллигида қанча эгсанг, эгилади...

Етти ёшли болакай тушлик тайёрлайди

Етти ёшидан бошлаб қизлар таъмирлаш ишларида иштирок этиши ёки йигитларнинг идиш-товоқ ювиб, тушлик тайёрлашлари уят ҳисобланмайди. Етти ёшли болага тушлик тайёрлатиш балки сизга шафқатсизлик бўлиб туйилар... Бироқ бу болани мустақил ҳаётга тайёрлайди.

Чидамли, бардошли болакайлар!

Хитойлик қизалоқ ва болакайлар шу қадар бардошлики, ўта чарчашса, ўтирган жойларида ухлаб қолишлари мумкин. Бизда эса болаларимизни тушда ухлатиш энг муҳим вазифага айланган. Сабр-тоқатга келсак, уйқулари бирозгина кечикса ҳам тоқат қилишолмайди, дарров йиғлаб беришади. Ахир шу нарсага уларни ўзимиз ўргатиб қўйганмиз-да.

Улар сабр-бардошли

Оналар болаларини чидамлилик, сабр-тоқатга ўргатишади. Агар онаси дўконга харидга кирса, бола бир соатдан ортиқ уни индамай кутиб туради. Бизнинг болалар бир зум қаровсиз қолса, ҳамма ёқни остин-устин қилиб юборишади.

Рост сўзлашади

Хитойликлар ростини айтишга одатланган. Агар қизи тўлиша бошласа, онаси унга озиши кераклигини айтади. Бундай ҳолда қиз ҳам хафа бўлмай, парҳез тута бошлайди. Бизнинг оналар «бўғирсоқдай» тўлишган қизига ҳам, «Яна озгина есанг, ҳеч нарса қилмайди», дея мажбурлашади. Қизининг айбини очиқ айтган она эса балога қолади.

Фақат “аъло” баҳо кутишади

Хитой оилалари фарзандларидан фақат «аъло» баҳо кутишади. Агар мабодо «тўрт» баҳо олса, уйда бақир-чақир ва тўс-тўполон бошланади. Токи кундалигида яна «беш» баҳо пайдо бўлгунга қадар ота-онаси бола билан тинимсиз шуғулланади. Бизнинг ота-оналар орасида эса «бўлаверади», дейдиганлар кўп. «Нима, ўқиб шаҳар олиб берармидинг? Мактабни тугатсанг, отангнинг касбини давом эттирасан», дейдиганлар ҳам бор.

Ота-она ифтихори

Хитойда фарзанди учун умрини бағишлаган ота-она худди бизлар каби бир кун келиб ундан фахрланишига қатьий ишонади. Улар фикрича, ҳар бир инсон гўдаклик ёшидан бошлаб ўзидаги куч-қувватни англайди ва келажакда ундан қандай фойдаланишни ўрганиб боради.

O'qilgan: 421 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: