LOTIN-КИРИЛЛ

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади. Улар олдингидек «хўжакўрсин»га ишламайдими?

24801b0d03a83ff3a74dacfd3b165e3f1225
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланганини маълум қилди. Хабарда қайд этилишича, ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.
Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IТ инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилади, дейилади маълумотда.
Ҳозирга қадар ҳам мактабларда тўгараклар борлиги ҳақида ҳисоботларда айтиб келинади. Амалда эса саноқли тўгаракларни мунтазам йўлга қўйилгани ва асосан пуллик хизмат сифатида тақдим этилиши ҳеч кимга сир эмас.
Янги тўгаракларни ҳам шу каби «тақдир» кутмаяптими?
Биз мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати ходими Лайло Рустамовага ушбу савол билан мурожаат қилдик.
Унинг таъкидлашича, янги ташкил этилаётган тўгараклар молиявий қўллаб-қувватлангани сабабли мунтазам йўлга қўйилади ва улар бепул бўлади.
- 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида «катта етакчи» ва «тўгарак раҳбари» штат бирликларини тугатиш ҳисобига «ёшлар етакчиси» штат бирлиги жорий этилганди.
Бу даврда фан ўқитувчилари, тасвирий санъат ва чизмачилик, мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари дарсдан кейин ўқувчилар учун тўгараклар ташкил этиб борди.
Эндиликда президент фармони билан ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан ортиқ бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланганди ва алоҳида штатлар ажратилмоқда. Ҳозирда тўгаракларни шакллантириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ота-оналардан нафақат уни шакллантиришда, балки машғулотлар сифати назоратида ҳам фаолликни сўраб қоламиз, дейди Лайло Рустамова.
Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 394 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 21 Feb 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: