LOTIN-КИРИЛЛ

АЖРАШГАНДА ХОТИН НИМАЛАР ОЛИШГА ҲАҚЛИ?

  САВОЛ;

  Ассалому-алайкум. Менинг саволим шундан иборатки: бир оилани 3та фарзанди бор ,улар 23йил турмуш курган, шу йиллар давомида эр-хотин уриш жанжаллар ичида яшаган(кайнона бошчилигида). Хозирги кунда кайнана ва эр хотинига хамма айбни куйиб уйдан хайдаяпти. (2та кизини хам кушиб). Агар хотин кетса суд уларни ажратадими(болалар балоґот ёшида). Аелга ва болаларига улардан яшаш учун уй жой ажратиб берадими? ёки аел болалари б н кучада коладими?(эрни номида никохдан кейин ортирилган 2та машина ва участка бор. Шунга нима маслахат берасизлар

   ЮРИСТ ЖАВОБИ:

   Улуш ажратиш мумкин. 

   Қаранг! Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Сиз саволингизда эр-хотин 23 йил турмуш қурганини ёзгансиз. Бу даврда улар томонидан олинган мол-мулк (кўчар ва кўчмас) умумий мулк ҳисобланиши мумкин. 

   Диққат билан қаранг! Ушбу норманинг учинчи қисмида эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

   Бундан кўриниб турибдики, сиздаги ҳолатда хотин ишламаган бўлса ҳам умумий мулкга эгалик қилишда тенг миқдорида улушдор ҳисобланади.

  Мазкур нормага кўра эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

   Эътибор беринг! Ушбу кодекс 24-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади. 

   Мазкур қоиданинг мазмунига мувофиқ сиз саволда айтаётган қайнана мабодо ўғлининг номида бўлган мулкларни бошқа одамнинг номига ўтказган тақдирда бу битим ҳақиқий эмас деб топилади. 

   Юқоридаги кодекс 27-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. 

   Ушбу нормадан хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирда сиз айтган аёл умумий мулкдан улуш ажратишни талаб қилишга ҳақли.

   Фуқародан қўшимча савол: Укам ажрашгани йўқ оламдан ўтган шуни хисобга оляпсизми? 1135 модда буйича келин 50 га 50 меросга давогар дейишяпти.сиз ёзганларимни қайта яҳшилаб етибор қилиб уқинг илтимос.шу келинни хаққи булган 50 фоизни қандай қилиб бекор қилса булади.саволим шу хақида..илтимос шу масала буйича аниқ жавоб  керак.

Юрист жавоби:

Саволингизда бу томонига еътибор бермабмиз. Бунинг учун сиздан узр сўраймиз. Бундай вазиятда ҳақиқатдан ҳам Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига мувофиқ укангизнинг турмуш ўртоғи биринчи даражали меросхўр ҳисобланади. Лекин буни ҳам йўли бор

Бунинг учун уни нолойиқ меросхўр деб топиш лозим. Бу ҳақида Фуқаролик кодекси 1119-моддаси ҳамда 5-сонли Олий суд Пелумининг қарорига кўра меросхўр фақат суднинг ҳал қилув қарорига кўра ва фақат меросдан четлатиш ўзи учун ворислик билан боғлиқ мулкий оқибатлар туғдирадиган шахснинг даъвоси бўйича нолойиқ деб топилиши ва меросдан четлатилиши мумкин.

Учқудуқ туман адлия бўлими.


 

O'qilgan: 4035 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: