LOTIN-КИРИЛЛ

ЯНГИ ЙИЛ АРЧАСИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШМОҚДА

   Вақт – бу оқар дарё, деб шунга айтсалар керак. Кечагина 2022 йилнинг остонасида туриб, орзу-умидларимиз ва яхши тилакларимизни изҳор қилаётган эдик. Бугун эса қаршимизда савлат тўкиб, Янги 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” турибди.

     Унинг сирли ва умидбахш суврати ва сийратини кўз олдимизга келтиришга ҳаракат қилиб, яна ёруғ, эзгу орзу ва ниятлар қиляпмиз. Бир-биримизга янги йилдан яхшиликлар тилаб, яхшиликлар соғиниб, сўз айтаяпмиз.

    Ҳа, янгидан бошланаётган 2023 йилга юзланганда яна дилимизни жунбушга солаётган орзуларимиз қанот қоқмоқда. Шу орзулар парвози остида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида 25 декабрдан бошлаб, “Қадаминг қутлуғ келсин, Янги йил!” байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

   Aна шундай тадбирлардан бири 5-сонли ДМТТ да ўтказилди. Унда муассаса тарбияланувчилари ва тарбиячилари иштирокида “Қор маликаси” эртаги асосида театрлаштирилган байрам томошалари намойиш этилди. 

   Барча иштирокчилар иқтидорли болажонлар томонидан ижро этилган эртак қаҳрамонлари билан гўё эртаклар оламига саёҳат қилишди. Янги йилни, бахтли болаликни, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

МУХБИРИМИЗ

 

O'qilgan: 354 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: