Бугун "Учқудуқ" маданият уйида иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехининг 60 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Н. Ахатов корхона раҳбарияти, мухандис-техник ходимлар, меҳнат фахрийлари ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди.
Дастлаб йиғилганларни туман ҳокими С. Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Н.Ахатов ушбу қутлуғ сана билан қутлаб, корхона тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарини иссиқлик таъминоти, ичимлик ва техник сув ҳамда табиий газ билан таъминлашдаги ўрни аҳамиятли эканлигини таъкидладилар.
Тантанали маросим давомида кўп йиллик фидокорона меҳнати ва ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси ҳамда иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехининг 60 йиллиги муносабати билан билан 4 нафар ходим “НКМК фахрийси”, 3 нафари III-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан мукофотланди. 9 нафарига эса фахрий ёрлиқлар тантанали топширилди.
Шунингдек, цех ишчи-ходимларига қулайликлар яратиш мақсадида 1-сон Бирлашган касаба қўмитаси томонидан маиший техникалар берилди. Цех маъмуриятига эса ШКБ раҳбарияти томонидан компьютер жамламалари тақдим қилинди.
Тантанали маросим давомида “Учқудуқ маданият уйи бадиий жамоалари ҳамда хонандалари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.