ЗАМОНАВИЙ БИНО БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАРГА ЭГА
Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги 1962 йилда ташкил этилган дизель электр станцияси бугунги кунга келиб, иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехи деб юритилади.
350 нафар ишчи-ходим, муҳандис-техниклар хизмат қилаётган цех аҳил жамоасининг асосий фаолияти Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарини иссиқлик таъминоти, ичимлик ва техник сув ҳамда табиий газ билан таъминлашдан иборат.
Бу каби муҳим ва масъулиятли вазифани бажараётган иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехи жамоаси ишлари тахсинга лойиқ.
Цех иш жараёнида бир зум бўлса-да узилиш бўлмайди. Оби-ҳаёт бўлган сувни саноат ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз узатиб бериш айниқса, куз-қиш кунлари содир бўладиган аварияларни тез ва сифатли бартараф этиш учун жамоа кўпинча кунни тунга, тунни эса тонгга улаган пайтлари кўп бўлади. Ана шундай фидокорлик билан қилаётган ҳалол меҳнат, мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига қўшаётган бебаҳо ҳиссаси ШКБ маъмурияти томонидан беэътибор қолдирилмади.
Корхона тасарруфидаги ташландиқ бир аҳволга келиб қолган бино капитал таъмирдан чиқарилиб, цех маъмурияти кўчириб ўтказилди. Бу юбилей арафасида цех ишчи-ходимларга муносиб байрам совғаси бўлди. Замонавий бинода барча қулай шарт-шароитлар яратилган.
Бинони фойдаланишга топшириш маросими тантанли нишонланди. ШКБ директори ўринбосари Ҳ.Шарипов, №1-сонли Бирлашган касаба уюшмаси раиси Т.Быкова ва кенг жамоатчилик вакиллари бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бир гуруҳ фаол, фидойи ишчи-ходимлар ШКБ директорининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.