LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚЛИК ЁШЛАР МУВАФАҚҚИЯТ КАЛИТИНИ ТАЖРИБАЛИЛАРДАН "ТОПИШДИ"!

    Ҳаётда эндигина ўз йўлини излаётган, ҳар имкониятга умид билан қараётган ёшлар учун муваффақиятга эришган инсонлар билан учрашиш мулоқот қилиш уларга жуда катта мотивация беради, албатта.

   Бугун Учқудуқ туманидаги “КЕLАJАК” ёшлар марказида битирувчи ёшлар билан ўтказилган “Муваффақият омили” мавзусидаги учрашув янгича форматда ўтказилди. Унда умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари, сектор раҳбарлари ҳамда муваффақиятга эришган давлат мукофотларига сазовор бўлган аҳоли ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган ўз касбининг ҳақиқий билимдони бўлган қаҳрамонлар иштирок этди.

   Тадбир аввалида учрашув қаҳрамонлари яъни 3-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси, “Меҳнат шуҳрати” ордени совриндори Ольга Лагутина, меҳнат фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби Абдулла ота Керуенбаев, Шимолий кон бошқармаси директори, “Шуҳрат” медали совриндори Неъматилло Ахатовларнинг ҳаёти ва иш фаолиятига доир видеоролик намойиш қилинди. 

   Янгича форматдаги учрашув қаҳрамонларига ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Ва етарлича жавоблар олишди.

-Биз мустақил ҳаёт остонасида келажагимизни белгиловчи муҳим қарорни қабул қилиш арафасидамиз, - дейди 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Далер Нематов. – Ҳар бир тенгдошимизни ким бўлсам экан, қайси соҳани танласам экан каби ўй-фикрлар тинчлик бермаётган шу кунларда бу каби учрашув, муваффақиятга эришган инсонлар билан ўтказилган очиқ мулоқот биз учун фойдали бўлди, албатта.

   Шунингдек, учрашувда фанлар олимпиадасининг вилоят босқичи ғолиблари олимпиаданинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган билимли ва иқтидорли ўқувчилар уларнинг ўқитувчилари ҳамда ота-оналари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

   Халқ таълими вазирлиги ҳамда россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Зўр, Класс!" лойиҳаси доирасида Бошқирдистон Республикасидан Учқудуқ туманига ташриф буюрган ўқитувчи Нурия Искановага туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. 

    Бундан ташқари, Учқудуқ туман хокимлиги ахборот хизмати томонидан “ХОКИМ САВОЛИГА ЖАВОБ БЕР ВА ПУЛЛИ СОВҒАНИ ҚЎЛГА КИРИТ!” онлайн-викторина ўтказилган. Ушбу викторина ғолиби 10-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Лазиз Темировга туман ҳокимининг пул мукофоти ва ташаккурномаси тантанали равишда берилди.

   Шу куни Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхона-ташкилотларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси” номинациясида рағбатлантирилди. Танловда фахрли 3 – ўринга Марказий физика-кимёвий лаборатория ёшлар етакчиси Фарид Назаров ҳамда темир йўл цехи ёшлар етакчиси Фарида Танатарова, фахрли 2-ўринга Автомобиль транспорт бошқармаси ёшлар етакчиси Умиджон Арипов, фахрли 1-ўринга идоравий-ҳарбийлаштирилган қисм ёшлар етакчиси Нодирбек Тўйевлар сазовор бўлишди. Фаол ёшлар етакчиларига ШКБ директорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди.

    Дарвоқе, учрашув қаҳрамонларига энг қизиқарли саволлар билан мурожаат қилган ўқувчи-ёшларга китоблар тақди қилинди.

   Бугунги “Муваффақият омили” мавзусидаги ёшлар билан учрашувдан кўзланган мақсад, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида юртимиз ёшларига қаратилаётган юксак эътибор, ўсиб келаётган ёш авлодга берилаётган кенг имкониятлар, шунинг баробарида бу каби эътибордан чексиз баҳраманд бўлаётган ёшларимиз юз-кўзларида ғайрат-шижоат, ташаббускорлик, интилиш, билимга чанқоқлик ва жонажон Ватанига дахлдорлик ҳиссини янада кучайтиришдан иборат бўлди.

   Тадбирда “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

O'qilgan: 265 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: