Жорий йил бошида “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид Президент қарори қабул қилинган эди.
Шимолий кон бошқармаси бўлим ва бўлинмаларида ушбу ҳужжат ижросига бағишланган “Заковат” интеллектуал-ўйини бўлиб ўтмоқда. Ана шундай беллашувлардан бири идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ёшлари ўртасида ўтказилди.
“КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ҚОМУСИ“ мавзусида бўлиб ўтган интеллектуал ўйинда 6 та жамоа иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳақидаги билимларини синовдан ўтказишди.
Билимлар баҳсининг якуний натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринни "Илғорлар", иккинчи ўринни “Ёшлар“, учинчи ўринни “Назоратчилар“ жамоалари қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Нодир ТЎЙЕВ,
ИҲҚО бошланғич ёшлар ташкилоти етакчиси.