LOTIN-КИРИЛЛ

ТАДБИРКОРЛИК - ҲУДУД ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МУҲИМ ТАЯНЧИ

 

    Учқудуқ туманида ҳукматимиз томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида яратиб берилган кенг имкониятлар натижасида 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, ҳудуддаги жами юридик корхоналар сони 954 тани ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич 2011 йилда 345 та ташкил этганини инобатга оладиган бўлсак, бугунги кунда тадбиркорлар сони салкам 3 баробарга ошганини кўришимиз мумкин.

  Бу рақамлардан кўриниб турибдики, юртимизда шу жумладан туманимизда ҳам тадбиркорлик жадал суръатларда ривожланиб бормоқда.

   Кичик бизнес субъектларининг фаолият турларини солиштирадиган бўлсак, уларнинг 36,3 фоизи ёки 346 таси савдо-маиший хизмат кўрсатиш соҳасида, 16,1 фоиз ёки 154 таси саноатда, 4,5 фоиз ёки 43 таси қуриш-таъмирлаш йўналишида, 8,8 фоиз ёки 84 таси меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини ташкил этади.  

   Мулкчилик шаклига кўра, 880 та тижорат шаклидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан масъулияти чекланган жамиятлар 747 та, хусусий корхоналар сони 102 тани ташкил этади.

   Шунингдек, аҳолини айниқса маҳалалардаги ишсиз оила вакилларининг шахсий бизнесини йўлга қўйишлари учун яратиб берилган шарт-шароит ва солиқ енгилликларидан оқилона фойдаланиш натижасида ҳозирда туманда 24 та оилавий корхона фаолият юритиб келмоқда.

   Иқтисодиётнинг қон томирига айланган кредитларни ўзлаштириш борасида ҳам туманда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда тумандаги 2 та тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий кўллаб-қувватлаш учун жами 18 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 

   2021-2022 йилларда "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури доирасида 363 нафар ёш тадбиркорга 11 млрд. сўм кредит маблағи ажратилиши ҳудудда янги тадбиркорлик субъектлари сонининг ошишига хизмат қилди.

    Тадбиркорлик соҳасига эндигина кириб келаётган 272 нафар ёшлар касб-ҳунарга тадбиркорликнинг бошланғич кўникмаларига ўқитилди. Уларни қўллаб қувватлаш мақсадида январь-июль ойларида 152 нафар фуқарога ўз шахсий бизнесини йўлга қўйишлари учун 700,2 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари берилди.

   Мазкур субсидия маблағлари “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳамда “Бандлик жамғармаси” ҳисобидан ажратилиб, асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилинган.

   Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йилги дастури белгиланган бўлиб, умумий қиймати 167,4 млрд. сўм миқдоридаги 68 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 392 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. 

   Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳисобот даврида саноат йўналишида 4 та хизмат йўналишида 12 та, қишлоқ хўжалигида 15 та, жами 48,8 млрд. сўм миқдоридаги 31 та лойиҳа ишга туширилиб, 114 та янги иш ўрни яратилди. 

   Биргина хизмат кўрсатиш йўналишидаги «SMART THE BEST UCHQUDUQ» МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,0 млрд. сўм бўлган маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилган. Миллий банк Учқудуқ филиалининг 

   1,0 млрд. сўм миқдоридаги имтиёзли кредити маблағи эвазига 3 қаватли кўркам бино қад ростлади. Ушбу савдо ва умумий овқатланиш мажмуасида 30 дан ортиқ ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

   Туманимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида ҳам қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 7 млрд. сўмлик 38 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 82 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. 

   Мустақиллиқ маҳалласи ҳудудида Учқудуқ-улгуржи савдо МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,0 млрд. сўм бўлган 

20 та хизмат кўрсатиш нуқтасига эга «Хизматлар кўрсатиш маркази» ташкил этилмоқда.

Аҳолига туну-кун хизмат қиладиган, қулай инфраструктурага эга бўлган «Хизматлар кўчаси» Абай ва Дўстлик маҳалласи ҳудудларида ҳам барпо этилмоқда.

   Ушбу лойиҳаларни тўлиқ амалга оширилиши натижасида 30 дан ортиқ хизмат турлари ташкил этилади. Эътиборлиси, 20 минг аҳолига 24 соат хизмат кўрсатиш имконини беради.Юқорида қайд этилган тадбирларни амалга ошириш эвазига ишсизлик даражаси 3 фоизга камайтирилди. Яъни, 2021 йил 1 сентябрь ҳолатида ишсизлик даражаси 8,6 фоиз бўлган бўлса, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатида 5,6 фоизга пасайтирилади.

   Аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йил 1 сентябрь ҳолатида саноат ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига 2,1 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 3,7 млн. сўмга ошди.

  Худди шундай савдо ва хизмат кўрсатиш 5,1 млн. бўлган бўлса, 6,2 млн. сўмга ошди. Шунингдек, асосий капиталга инвестициялар ҳам 1,6 млн. сўмдан 3,1 сўмга ошди.

  Ушбу рақамлар ортида Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари билан бирга аҳолининг турмуш даражаси ҳамда ҳурматли Президентимизнинг оқилона сиёсатини натижасию, аҳолининг давлатдан розилиги акс этади.

Фарруҳ ИСЛОМОВ,

Учқудуқ туман ҳокимлиги иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари.

 

O'qilgan: 310 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: