Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2022 йил 20 июлдаги "Аҳоли орасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари ва гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида"ги 18- сонли Қарори ижросини таьминлаш мақсадида Навоий вилоятининг Учкудук туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг Фавкулодда медиа режа асосида ходимлар томонидан деҳқон бозорда назорат ва санитар тарғибот ишлари ўтказилди.
Жумладан аҳоли ўртасида ўткир юқумли ичак касалликлари, ботулизмни олдини олиш мақсадида туманда фаолият юритаётган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи дўконларда, бозор атрофидаги умумий овқатланиш шаҳобчаларида савдо қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, сақланишда амалдаги санитария-гигиена талабларига риоя қилишда хамкор ташкилотлар билан ўтказилган тадбирда СЭО ва ЖС бўлими ходими томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.