LOTIN-КИРИЛЛ

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 14 НАФАР ФУҚАРО ИШЛИ БЎЛДИ

    Учқудуқ туманидаги “КЕLАJАК” ёшлар маркази биносида туман ҳокимлиги ва Шимолий кон бошқармаси томонидан банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. 

   Таклиф этилган корхона-ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий корхоналар ярмаркада ўзларидаги мавжуд вакант иш ўринлари билан иштирок этдилар. 

   Ўтказилган ярмаркада 48 та корхона-ташкилот ва муассаса ҳамда 4 та хусусий корхона ўзларида мавжуд 174 та бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашди.

   Меҳнат ярмаркасида 115 нафар иш излаётган фуқаролар, уларнинг 43 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, 31 нафари эса ишсиз ёшлар иштирок этишди.

   Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, ШКБ директори Н.Ахатов томонидан ярмаркага ташриф буюрган фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид, касбга-қайта тайёрловга оид шунингдек, туманда потенциал иш берувчи ташкилот ШКБ да ишга қабул қилиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Ушбу ташкилотда ишга қабул қилиш жараёнлари инсон омили аралашувисиз яъни ахборот технологиялари коммуникациясидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилаётганлиги хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

   Шу куни 2 нафар фуқарога квота асосида корхона-ташкилотларга ишга йўлланма берилган бўлса, 3 нафар фуқаро Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхоналарга, 1 нафари туман тиббиёт бирлашмасига мутахассислик талаб этилмайдиган иш ўринларига йўлланма берилган. “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 8 нафар хотин-қизлар ҳам турли корхоналарга доимий ишга жойлаштирилди. 

   Бундан ташқари, 23 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларига тикувчилик, компьютер саводхонлиги, пайвандчилик йўналишлари бўйича ўқув курсларига йўлланмалар берилди.

-Ошпазман, олти йилдан буён мутахассислигим бўйича иш излайман, - дейди Дилафрўз Сайфуллаева. – Бугун меҳнат ярмаркасида орзуимдаги корхона “НГМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҳудудий бошқармасига ошпазликка қабул қилиндим. 

   -“Аёллар дафтари”га киритилган 285 нафар хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ва 3 тоифа бўйича умумий ёрдам кўрсатилади. Жумладан, биринчи тоифа – ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз, даромад манбаига эга бўлмаган бироқ, ишлаш истагида бўлган 43 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган. Бугун меҳнат ярмаркасида уларнинг 8 нафарига доимий ишлаш учун йўлланмалар берилган бўлса, яна йил охиригача 14 нафар хотин-қизларни доимий ишга жойлаштирамиз. Уларнинг 11 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинади. 10 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш орқали субсидия асосида бандлигини таъминлаш кўзда тутилган, - деди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова.

   Учқудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иш излаётган фуқароларга ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари унинг имкониятлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумот ва тушунчалар берилган. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш ва имтиёзли кредит олиш истагини билдирган фуқароларга белгиланган тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

   "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

O'qilgan: 478 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: