LOTIN-КИРИЛЛ

Шаввол ойида рўза тутишнинг фойдалари

   Ҳадиси шарифдан маълум бўлишича, шаввол ойида рўза тутишнинг қатор фойдалари бор, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мақоласида.

  Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан бири шуки, ҳар йили ушбу ҳадиси шарифга амал қилган одам умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган: «Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади: 

«Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...» (Анъом сураси, 160-оят).

    Шунингдек, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза туца, худди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади», – деганлар (Имом Табароний ривояти).

   Демак, Рамазондан кейин шаввол ойида ҳам рўза тутиш фазилатли улуғ экан. Бунинг ҳикмати ўлароқ, мўмин-мусулмонлар Рамазондан бошқа пайтларда ҳам рўза тутиб, янада кўпроқ ажр-савобга эришишлари, қолаверса, Рамазон келишидан олдин, унга тайёргарлик кўриш мақсадида Шаъбон ойида ўзларини рўзага ўргатиб, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёргарлик кўрганлари сингари, шавволда ҳам бир ой давомида рўза тутишга кўниккан ички аъзолар энди аста-секинлик билан таом истеъмолига мослашиши учун ҳамдир. Шундай йўл тутиш инсон руҳига ҳам, жисмига ҳам кони фойда. Зеро, табиблар шавволда бирдан ўзини овқатга уришни тавсия қилишмайди. Балки, овқат истеъмолини аста-секинлик билан кўпайтиришни таъкидлашади. 

Бу олти кунлик рўзани шаввол ойининг иккинчи кунидан бошлаб тутиш мумкин. Зеро, шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити бўлгани учун унда рўза тутиш тақиқланади. Шунингдек, Ийдул фитрдан сўнг дарҳол рўза тутиш ҳам шарт эмас, балки шаввол ойи давомида туца, жоиз. Рамазон ойи давомида баъзи кунларининг рўзасини тута олмаган кишилар, аввал ўша кунларнинг қазосини адо этиб, сўнг олти кунлик рўзани туцалар, айни муддао бўлади. 

Аммо, бу ойда олти кунлик нафл рўзани тутиб, Рамазондан қолган қазоларни ундан кейин ёки бошқа ойларда туцалар ҳам зарари йўқ. Лекин уламоларнинг тавсия қилишларича, шаввол ойида тутиладиган олти кунлик нафл рўзани кетма-кет эмас, балки ҳар ҳафтада икки кундан тутиш фазилатдир. Айниқса, душанба ва пайшанба кунлари тутилса, нур устига нур бўлади. Зеро, бу кунларда тутилган рўзага қўшимча қилиб, ўша кунлардаги рўза тутганлик ажри ҳам ёзилади, иншааллоҳ. Бундан ташқари, қазо бўлган рўзаларни ҳам мазкур ойда тутиш билан бу муборак ойдаги фазилатларга эришилади.

   Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучлилигидан далолат қилади. Зеро, бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Ибн Ражаб (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай деган: «Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади». бири шуки, бу ўз 

 

O'qilgan: 497 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: