LOTIN-КИРИЛЛ

“Соғлом овқатланиш-соғлиқ гарови”

 

     Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асл моҳиятини ташкил этувчи асосий омиллардан бири бу соғлом (тўғри) – рационал овқатланишдир. Рационал овқатланиш муаммоси, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг энг асосий ва етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади. Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. Соғлом овқатланиш – бу инсоннинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт фаолиятини, унинг саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамда касалликларнинг олдини олишни таъминлашга имконият берувчи овқатланишдир.

         Овқатланиш – бу, озиқаларнинг организмга тушиши, ҳазм бўлиши, сўрилиши ва ўзлаштирилиши билан кечадиган тўқима ва ҳужайраларнинг таркиб топишида зарур бўлган, организмда сарфланган энергияни қопловчи ва унинг функциясини бошқарувчи мураккаб жараёндир.

         Овқатланиш жараёнининг ўзи инсон ҳаётининг асоси бўлиб, унинг саломатлиги, узоқ умр кўриш ва самарали меҳнат қилиш омили ҳисобланади. Шунинг учун овқатланиш рационал, тизимли, мувофиқлашган, ёшига, жинсига, касб фаолиятига ҳамда саломатлик ҳолатига мос келиши лозим.

          Тўғри ва тартибли овқатланиш юрак – қон-томир кассалликлари, буйрак, ошқозон-ичак хасталиклари, қандли диабет, баъзи хавфли ўсмалар ва қатор турли кассалликларнинг ривожланиш хавфини камайтириши исботланган.

        тўғри овқатланиш учун одам хилма-хил маҳсулотларни еб туриши лозимлиги соғлом овқатланиш тамойилларининг биринчи шартидир. 

 Соғлом овқатланиш ҳақидаги замонавий тасаввур учта асосий ёндашувга асосланади: баланслашган, адекват ва оптимал овқатланиш.

         Баланслашган овқатланиш истеъмол қилинган ва сарфланган энергия ўртасидаги баланс билан ифодаланади, бир кунлик ўртача овқат билан истеъмол қилинган энергиянинг асосий қисми кун давомида сарфланиши лозим. 

         Адекват овқатланиш кўп жиқатдан индивидуал хусусиятга эга бўлиб, одамни у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотларига муносабати билан ифодаланади. Озиқа маҳсулотларнинг турли-туманлиги сабабли организм уларни турлича қабул қилади, шунинг учун соғлиққа фойдали, яхши ҳазм бўладиган, умумий аҳволни яхшилаб кайфиятни кўтарадиган овқат одам учун адекват ҳисобланади.

         Оптимал овқатланиш тушунчаси озиқ-овқат маҳсулотларини турли-туман бўлиши билан характерланади.  

         Ҳаётнинг турли даврларида организмда кечадиган функционал жараёнлар ҳамда моддалар алмашинувининг ўзгаришлари туфайли одамнинг овқатланиши ҳам кескин ўзгариб боради.

        Болаларда озиқ моддаларга ва энергияга бўлган эҳтиёжнинг абсолют меъёри тана вазни ва ёшига қараб, бир-бирига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.

        Кекса ва қарияларда озиқ моддаларга, айниқса, оқсил, ёғлар ва углеводларга нисбатан бўлган эҳтиёж камайиб боради.

        Овқатланиш тартибида кундалик овқат ҳажмининг 60-65 фоизини куннинг биринчи ярмида 15:30 гача, кечки овқат уйқудан икки соат олдин ёки ундан ҳам илгари истеъмол қилиниши керак.

        Соғлом инсонга 4-5 маротаба овқатланиш тавсия этилади, эрталабки нонушта озиқ миқдори калориясига қараб, 30%, иккинчи нонушта 10%, тушлик 30-40%, кун ярми 10%, кечки овқат 20 фоизни ташкил этиши керак.

         Қайси гуруҳ моддалари ҳисобига килокалория ҳосил бўлиши организм учун муҳим аҳамиятга эга.

         Чой ва қаҳва таркибида танин моддаси юқори миқдорда мавжуд, у темир моддасининг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, қаҳва иштаҳани оширганлиги сабабли кўп овқат ейишга олиб келади. Шунинг учун овқатланиш вақтида чой ва қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Овқатланиш пайтида ширин газланган ичимликлар ҳам тавсия қилинмайди, чунки улар таркибида сунъий қўшимчалар бўлиб, улар, айниқса, болаларда иммун тизимини сусайтириб юборади ва ошқазон ичак тизимига зарарли таъсир этади.

        Мутахассисларнинг тавсияларига кўра кундалик овқат таркибининг энергетик манбаини 10-15 фоизини оқсиллар, 30-35% ёғлар ва 50фоизини углеводлар таъминлаши лозим.

           Жаҳон Соғликни саклаш ташкилоти талабига биноан соғлом овқатланишнинг 12 тамойили мавжуд. 

Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ 

Санитария гигиена бўлими

 

 

 

 

 

O'qilgan: 540 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: