Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилган йиғилиш кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Т.Атамуродов ҳамда туман сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассаса мутасаддилари, тадбиркорлар иштирок этди.
Шакаров Дилшод Эсанович Учқудуқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шакаров Дилшод Эсанович 1975 йил йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1995 йилда Самарқанд саноат иқтисодиёт техникумини, 1999 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2009 йилда Самарқанд давлат университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги озиқ-овқат маҳсулотлари технологи, ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факультети кафедраси асистентлигидан бошлаган. Кейинчалик Самарқанд шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаб келган.
2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Навоий вилояти қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қайд этиш керакки, Учқудуқ туман ҳокимининг аввалги биринчи ўринбосари Бафоев Фарруҳ Жўрақулович бугунги кунда Учқудуқ туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари вазифасида фаолиятини давом эттирмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.