LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ў.Шодиевнинг “Солиқ-ҳамкор” тамойили асосида туман тадбиркорларига МУРОЖААТИ

 

    Ассалому алайкум, ҳурматли учқудуқликлар!

     Бугун юртимизни, жонажон ватанимизни равнақи учун солиқ тўловчиларнинг ҳам масъул эканлигини англаган ҳолда Сиз ҳурматли Учқудуқ тумани тадбиркорларига мурожаат билан чиқмоқдаман.

   Хабарингиз бор, жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ органлари ходимлари билан мулоқот давомида тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганиш, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар бўйича тушунтиришлар бериш юзасидан зарур топшириқлар берган эди.

      Мазкур топшириқлар ижросини бажариш, туманда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва қисқа муддатда ижобий ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 5 апрель куни тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Мазкур мулоқотда 54 нафар тадбиркорлар иштирок этиб, улар дуч келган муаммолар ва уларни ўйлантираётган саволлар батафсил ўрганилди. Деярли барча масалалар учрашувнинг ўзида ижобий ечим топди.

     Бугунги кунда ҳам «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида Учқудуқ туман инспекцияси томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатилмоқда.

   Масалан, 1-чорак давомида 84 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан барча муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

   Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари буйича 36 та субъектларнинг 62,8 млн сўм мавжуд ортиқча тўлов сўммаси қайтариб берилди.  

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

    Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида електрон хизматлар кўрсатиш кўламининг янада кенгайтирилаётгани муҳим омил бўлмоқда. 

   Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда. Шу маънода, тадбиркорлар учун янада енгиллик яратиш учун «Автокамерал» автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишга туширилиши соҳадаги янгилик бўлди.

   Бу тизим орқали, солиқ органлари солиқ тўловчилар фаолиятида текширувдан олдинги таҳлилларни, эътибор қаратинг текширишларни эмас, таҳлилларни ўтказиши мумкин. Яъники, солиқ тўловчи фаолияти давомида қандайдир хатоликларга йўл қуяётган бўлса ёки ҳисоботларида қандайдир тафовутлар кузатилаётган булса, автоматлашган тизим дарҳол солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хатоликларни тузатиш ҳақида хабарнома жўнатади. Ақлли дастур ўзи камчиликларни аниқлаб, ўз вақтида тадбиркорга кўмакчи бўлиб, хабар бериб боради. Энг муҳими, бунда инсон омили аралашмайди.

    Эътиборли жиҳатлардан яна бири, солиқ ислоҳотларининг жадаллик билан амалга оширилиши ҳамда солиқ механизмларининг янада соддалашиши натижасида, яширин иқтисодиёт кескин қисқариб, солиқ тушумлари сезиларли даражада ортмоқда. Масалан, Учкудук туманининг 2022 йил 1-чораги учун белгиланган 8,5 миллиард сўмлик бюджет прогноз режаси 10,5 млрд сўмга (123,4%) ортиғи билан бажарилиб, 2 миллиард сўмга кўп маблағ давлат бюджетига тушишига эришилди. Натижада, тушумлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига (1,8 млрд.сўм) нисбатан 112,8 фоизга ўсиши кузатилди. 

    Жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 65 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга булди.

    Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилда самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, ана шундай 2 та корхонанинг фаолияти тикланди. Эътиборлиси, мазкур тадбиркорлик субъектлари иш бошлаши билан уларга қўлланилган таъсирчан солиқ механизмлари бекор қилиниб, маблағ улар ихтиёрида қолдирилди.

Азиз тадбиркорлар!

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, бугунги тадбиркор кечагисидан тубдан фарқ қилади. Қонунчилигимиз ҳам улар учун қатор енгиллик ва қулайлик яратишга қаратилган. Бунинг натижасида, иқтисодиётда хуфёна бозор механизмларига ўз-ўзидан чек қўйилмоқда. Ҳалол тадбиркор учун шаффоф ва қонуний ишлайдиган давр келди.

   Шу боис, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланувчилар сони бугун 406 нафарни ташкил этмоқда. Албатта, 1-чорак якуни билан туманда касса машинаси чеки тақдим етилган фуқароларга кешбек қайтарилди. Афсуски, онлайн назорат-касса машинасидан фойдаланиш қоидаларини бузган 13 нафар тадбиркорларга нисбатан чоралар кўрилиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган 7 ҳамкорларга мукофот пули тўлаб берилди.

   Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1-чораги якуни билан тумунда 820 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали руйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. 

Ҳурматли тадбиркорлар! 

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 

"Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 460-сон қарорига асосан тадбиркорлар учун бир қатор қулайликлар яратилди. Жумладан:  

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши белгиланганлиги, 

 2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланганлиги

- иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини маълум бир давр учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши,

- иш берувчига Давлат солиқ қўмитаси томонидан ижтимоий солиқ суммасини тўлаб бериш ёки тўлаб беришни рад этиш асослариниг яратилганлиги

- иш берувчи томонидан имтиёздан фойдаланиш учун топшириладиган солиқ ҳисоботлари

- Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган маблағларни иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартибининг мавжудлиги

3. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилиши,

 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йил ва 2023 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2022 йил ва 2023 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштирилганлиги.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммаси тўғри ҳисобланиши устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширилиши каби имкониятлар сиз тадбиркорлар учун хизмат қилмоқда.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! 

     Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингизни қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

O'qilgan: 626 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: