LOTIN-КИРИЛЛ

Қулқудуқ овулида ўқув-амалий семинари

 

    Учқудуқ туманидаги 1-сонли мактаб кўп йиллик тарихга эга бўлиб, туманда илк ташкил этилган мактаблар бири ҳисобланади. Таълим даргоҳининг кўп йиллик фаолияти давомида қанча ўқувчиларни ўз қучоғидан учирма қилган. Мактаб битирувчиларидан Олий Мажлис депутатлари, фан арбоблари, академиклар, нуфузли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари етишиб чиқишган. 

    Бугунги кунда ҳам мактаб жамоасининг аҳилли, иноқлигини, ишчан муҳитни ҳамма эътироф этади. 

   Мактаб биноси 2018 йилда Обод қишлоқ давлат дастури асосида мукаммал таъмирланиб, давлатимизнинг ғамхўрлиги натижасида Қулқудуқ овули ёшларининг сифатли таълим олишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратилган. Айниқса мактаб ёнида барпо этилган сунъий чимли футбол майдони овулликларга ҳақиқий туҳфа бўлди. 

    Бугун мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-22-сон фармойишига асосан илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш мақсадида ўқув-амалий семинар ўтказилди. 

    Семинарда иштирок этганлар мактабда мавжуд илғор иш тажрибалари, ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтилиб, ўзаро метод алмашинилди. 

    Семинар сўнгида мактабнинг истеъдодли ўқувчилари томонидан тайёрланган “5 та муҳим ташаббус амалда” номли маънавий-маърифий тадбири намойиш этилди.

 

O'qilgan: 518 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: