LOTIN-КИРИЛЛ

БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

 

    Президент томонидан 2022 йил 18 февралдаги «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-755-сон Қонун имзоланди.

    Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, 3-модда еттинчи хатбоши билан тўлдирилди ва унга кўра божхона органларининг вазифалари доираси кенгайтирилди. Эндиликда, улардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этишдир;

иккинчидан, 7-модда ҳам тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилди ва уларга мувофиқ, божхона органлари божхона аудитини амалга ошириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатишга ҳақли;

учинчидан, 13-модданинг тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда қуйидаги алоҳида ҳолларда божхона органлари хизматга қабул қилиниши белгиланди:

• Президентнинг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида – бошқа давлат органларининг ва ташкилотларининг ходимлари;

• ДБҚ раисининг буйруғи асосида – ёши 30 дан ошган, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар.

тўртинчидан, 13-модданинг бешинчи қисми ҳам ўзгартирилди. Ўзгартишларга мувофиқ, ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин бўлмаган шахслар қаторига қўшилди;

бешинчидан, 17-модданинг биринчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда айтилишича, ДБҚ раиси Бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади;

олтинчидан, 18-модда иккинчи қисм билан тўлдирилди. Эндиликда, божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

   Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

O'qilgan: 483 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: