Суд-ҳуқуқ ислоҳатлари, янги қабул қилинган қонунлар ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарлик профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа-режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида жорий йилнинг 24 февраль куни Учқудуқ туман судлари раислари ва Учқудуқ туман адлия бўлими билан ҳамкорликда Учқудуқ тумани “Шалхар” ОФЙда сайёр учрашув ташкил этилди.
Амалга оширилган сайёр қабул давомида ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 7 та фуқаролар мурожаатлари юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаро Р.Санакулов мурожаат қилиб, унда у 2002-2010 йилларда НКМК Шимолий кон бошқармасига қарашли
3-сонли Гидрометаллургия заводи сулфат кислота ишлаб чиқариш цехида ўта зарарли ва ўта хавфли иш ўринларда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик фактини белгилаб беришни, ушбу ишлаган йилларида айрим даврлари аттестация кўригидан ўтказилмаганлиги сабабли имтиёзли равишда пенсияга чиқа олмаётганлигини билдирди.
Суд раиси Б.Шерматов томонидан фуқаро Р.Санакулов имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаси қабул қилиниб, мурожаатчининг мурожаати ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиш ҳолатларини олдини олиш, аёллар ва вояга етмаган ёшлар жиноятчилиги келиб чиқиши сабаблари ва уларни олдини олиш, оилавий ажримларни сонини камайтириш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов