LOTIN-КИРИЛЛ

КОММУНАЛ СОҲАДАГИ МУАММОЛАР: УЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?

     Учқудуқ туманидаги “КЕLАJАК” ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ҳидоятов Шерзод Саиджонович, вазир ўринбосари Турсунов Қурбон Ибрагимович ҳамда бир гуруҳ соҳа мутасаддилари билан туман аҳолисининг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

     Маълумки, Президентимиз жорий йил 26 апрель куни кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишиб, соҳанинг бошқарув тизимини замонавий, хорижий илғор тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш бўйича таклиф киритиш, уни амалга ошириш ҳамда соҳа ходимларини шу асосда ўқитишни ягона ва яхлит бир тизимга олиб келиш бўйича топшириқ берган эди. 

   Бу борада мавжуд муаммоларга ечим сифатида таклиф этилаётган янгиликлар билан Учқудуқ тумани фаҳолисини хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда соҳада мавжуд вазият ҳамда таклиф этилаётган янгиликлар хусусида маълумотлар берилди. 

    Бугун Учқудуқ туманида 305 та кўп қаватли уйлар бор, яқинда яна 3 та кўп қаватли уй тадбиркорлар томонидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йил охиригача ўнга яқин ана шундай уйлар аҳоли учун фойдаланишга берилади. Демак, бундан англашиладики, тизимга янги, замонавий талабларни жорий қилиш лозим бўлади.

    Учқудуқ туманида фаолият кўрсатаётган 5 та ширкат хўжалиги бирлаштирилиб 3 та бошқарув компаниясини ташкил этиш юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.

Очиқ мулоқот давомида туман марказидаги Ўзбекистон, Қизилқум, Имом Бухорий кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан иссиқлик тизимидаги муаммо ва камчиликлар ҳақида айтилди. 

- Мазкур муаммолар ечимини топиш мақсадида профессионал бошқарув компанияларини ташкил этиш, яъни, уй-жой ширкатларига қарашли кўп қаватли уйларни хусусий бошқарув компаниялари балансига ўтказиш билан аҳолига қулайлик яратиш, сифатли хизмат кўрсатиш мақсадлари кўзда тутилмоқда, - деди вилоят уй-жой коммунал хўжалиги бошқарма бошлиғи Нуриддин Жуманиёзов. 

    Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, Учқудуқдаги сув танқислиги муаммосини бартараф этиш, иситиш қозонхоналарини капитал таъмирдан чиқариш юзасидан ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

    Мамлакатимизда коммунал соҳада йиллар давомида қатор муаммолар йиғилиб келаётгани сир эмас. Шу жумладан Учқудуқ туманида ҳам коммунал соҳада охирига етмаган муаммоли масалалар бисёр. Булар ҳақида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда батафсил маълумотлар берилиб, ижобий ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар жойига чиққан ҳолда қабул қилинди.

Райҳон ҚОДИРОВА,

махсус мухбиримиз.

 

O'qilgan: 479 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: