Навоий вилояти, Учқудуқ туман МТБ тасарруфидаги МТТ психологлари томонидан 2021 йилнинг 14 декабрь куни “Ирода-бахт шарти“ мавзусида семинар тренинг ташкил этилди. Семинар тренингни туман психологлар услубий бирлашма раҳбари С. Комилова бошқариб борди. Даставвал мавзу юзасидан тушунча берилди. Тренингнинг танишув шарти “Сеҳрли кўзгу“ усули билан бошланди. Дастур давомида муаммоларга ечим топишда ёрдам берувчи “Ўргимчак тўри“ ўйини психолог Ф. Солиева томонидан ташкил этилди. С. Комилова томонидан кайфиятни кўтарувчи “Қувноқ фирма“ ўйини, З. Юлдашева томонидан инсон иродаси, қадр -қиммати ва жавобгарлиги акс этган “Ҳалокатга учраган кема“ ўйини, Ж. Ҳамроева томонидан “Сиз учун қадрли инсон“ медитасион машқи, қолган психологлар томонидан эса “Қувноқ эртак“, “Иродангни сина“ ўйинлари ташкил этилди. Семинар- тренинг сўнгида барча семинар иштирокчилари билан ёқимли сўзлар ёрдамида мусиқий дақиқа ташкил этилди ҳамда психологлар томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Дастур йиғилганларда ёрқин таассурот қолдирди.