Жорий йилнинг октябр-ноябр ойларида Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур - Султон шаҳрида ўтказилган буюк қозоқ адабиёти адиби, шоири, педагог Ибрай Алтинсарин таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан "БУЮК ДАЛА УСТОЗИ" халқаро ижодий танлов ўтказилди.
Унда турли мамлакатлардан 150 нафардан ортиқ ижодкор ўқувчи ёшлар ўз иқтидорини намойиш этди. Улар орасида Учқудуқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Бекзат Жумабекова ҳам бор.
Ўқувчининг адиб ва педагог Ибрай Алтинсариннинг ҳаёти ва ижоди, шоир босиб ўтган таҳликали йиллари ҳақида ҳикоя қилган ижодий иши фахрли иккинчи ўринга муносиб кўрилди.
2022 йилнинг ёзги таътилида Нур-Султон шаҳридаги Нурсултон Назарбоев интеллектуал мактаби қошидаги ёзги оромгоҳга йўлланмани қўлга киритган.
Ижодкор ва истеъдодли ўқувчи Бекзат Жумабекова ва унинг устози Алмат Жунисовни эришган ютуқлари билан самимий муборакбод этамиз!
Қайрат АХМЕТОВ,
9-умумий ўрта таълим мактаби ижодий масалалар бўйича маслаҳатчиси