Учқудуқ туман адлия бўлими томонидан Учқудуқ тумани, Ўзбекистон кўчаси, 9-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро Фахриева Гулбаҳор Шодиевнанинг муайян даврда ишлаганлик учун кам устама ҳақи тўланаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, фуқаро Г.Фахриева 2007-йил 17-январда МТТнинг № К6/3-сонли буйруғига асосан, туман 5-сонли МТТга тарбиячи вазифасига ишга қабул қилинганлиги, 2017-йил 31-мартдага №71-сонли буйруқ билан ўз аризасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, 2018-йил 22-ноябрда №250-сонли буйруқ билан 1-сонли МТТга тарбиячи вазифасига ишга қабил қилинганлиги ва ҳозирги вақтгача шу лавозимда фаолият юритиб келаётганлиги, лекин Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019-йил 15-августдаги 9-2019/к/қ, 32-сон қарори билан тасдиқланган «Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ кам устама тўланаётганлиги аниқланди.
Ушбу Низом 2019-йил 30-августда кучга кирганлиги инобатга олинган ҳолда фуқаро Г.Фахриевага 2019-йил сентябрь ойидан бошлаб муайян даврда ишлаганлик иш стажи 75% миқдорида устама тўланиши лозим бўлган бўлсада унга 1-сон МТТ мудираси томонидан тузилган ва тасдиқланган ишчи ва ходимларнинг иш стажи фоизининг рўйхатига асосан 25% миқдорда тўловлар амалга оширилган.
Муайян даврда ишлаганлик учун иш стажига тўланган қўшимча жами 6 587 617 сўм миқдорида тўловлар 1-сон МТТ тарбиячиси Г.Фахриевага тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки Низомда муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажига Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ишлаган даври ҳам киритилиши белгилаб қўйилган.
Қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, фуқаро Г.Фахриевага 2019-йил сентябрь ойидан бошлаб муайян даврда ишлаганлик учун тўланмай қолган жами 6 587 617 сўм миқдоридаги қўшимча устама тўловлари тўлаб берилишини ҳамда бундан кейин фуқаро Г.Фахриевага муайян даврда ишлаганлик учун 0.75% устама тўлаб борилишини таъминлаш мақсадида туман Мактабгача таълим бўлимига тақдимнома киритилиб, мурожаат ижобий ҳал этиб берилди..
Учқудуқ туман адлия бўлими бошлиғи М.Умерзаков