LOTIN-КИРИЛЛ

1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

    1. Имконияти чекланган шахслар давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилади
Президент фармони асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50% миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлар бундан мустасно).

    ДХМ, «Лицензия» ахборот тизими ва ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилса, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади. Бунда ариза берувчига тегишли давлат хизмати тўлиқ ҳажмда кўрсатилади.

    2. Айрим МФЙлар ходимлари ойлиги оширилади
Президент фармони билан ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
     3. Оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш тизими йўлга қўйилади
Ҳукумат қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги — оилавий зўравонлик ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика марказини, шунингдек, бундай марказлар борлиги ҳақида жабрланганларни хабардор қиладиган тартиб жорий этилади.

Республика маркази ва ҳудудий марказларга жойлаштирилган ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда мутахассис зарур бўлган ҳолларда, марказлар директорларининг талабномасига кўра ҳудудий тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган суицидолог, психотерапевт ва тиббий руҳшуносларни Республика маркази ва ҳудудий марказларга жалб қилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги реабилитациядан ўтган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўради.

    4. Имтиёзли тоифадаги шахсларга айрим тиббий хизматларни нодавлат тиббиёт ташкилотларида кўрсатиш бюджет ҳисобидан қоплаб берилади
Президент қарорига мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

    5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади
Президент қарори билан «Меҳр дафтари» тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

    6. Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона база яратилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан қуйидагилар шакллантирилади:

малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;
меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.
    7. Давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари Healthcare Administration йўналиши бўйича ўқитилади
Президент қарорига мувофиқ, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш йўлга қўйилади.

    8. Халқаро молия институтларидан жалб қилинган кредитлар 10 йилдан кам бўлмаган муддатга қайта кредитланади
Президент қарори билан Ўзбекистон номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ ва ХҲМТ) маблағлари ҳисобидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.

    9. Фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотлар ДСҚга электрон тарзда тақдим этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни ДСҚ томонидан тасдиқланган шаклларда солиқ органларига электрон тарзда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этади

    10. Хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришга рухсат берилади
Президент фармонига асосан хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади.

   Бунда ҳужжатлар ушбу маҳсулотлар божхона ҳудудига келишидан камида 15 кун олдин божхона электрон дастурига жойлаштирилиши шарт.

    Хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда 24 ой давомида импорт қилишга рухсат этилади.

O'qilgan: 555 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: